18 June 2021
18:47 - Европа Иттифоқи Кенгаши фуқароларига Евроиттифоқ ҳудудига киришга рухсат берилган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди, аммо Ўзбекистон у рўйхатда йўқ
Бугун, 18 июнда кучга кирадиган рўйхатда Ўзбекистон йўқлиги, биз учун кутилмаган янгилик эмас. Муҳим бўлгани, чекловлар қуйидаги давлатлар фуқаролари учун олиб ташланибди:

- Албания,
- Австралия,
- Исроил,
- Япония,
- Ливан,
- Янги Зеландия,
- Шимолий Македония,
- Руанда,
- Сербия,
- Сингапур,
- Жанубий Корея,
- Таиланд,
- АҚШ
- Хитой.

Ушбу рўйхат ҳар икки ҳафтада қайта кўриб чиқилармиш, керак бўлса, керакли қадамлар қўйилармиш.

Энг қизиғи, Европа Иттифоқи Кенгашининг таъкидлашича, Хитой учун чегаралар бу давлат ҳам ўз чегараларини очган тақдирдагина очилармиш.

Хуллас, кўриб турибмизки, Европа Иттифоқи ўз чегараларини ҳаммага очмаган, энг муҳими, у рўйхатда биронта Ислом давлати йўқ, табиий, Ливандан ташқари.