18 June 2021
12:19 -
Ўзбекистонга чет эллардан бу йил юборилган пул ўтказмалари ҳажми маълум қилинди. Аммо, уларга ишонадиганлар борми? Буни “Ҳаракат” Агентлигининг хабарларидан ўрганиш керак!
Ўзбекистонга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 5 ойда 2,6 млрд долларни ташкил этибди. Бу ҳақда Марказий Банк хабар эълон қилди.
Маълум бўлишича, бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига (1,8 млрд доллар) нисбатан 43 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига (2 млрд доллар) нисбатан 30 фоизга ўсди ҳамда аҳолининг истеъмол ва инвестицион фаоллигини қўллаб-қувватловчи омил бўлиб хизмат қилар эмиш.
Жорий йилнинг январь-май ойларида экспортдан тушумлар ҳажми (олтин ва газни ҳисобга олмаганда) 3,9 млрд долларни ташкил этиб, 2020 йил мос давридаги кўрсаткичдан (2,5 млрд доллар) 1,5 баробарга, 2019 йилдаги кўрсаткичдан (2,8 млрд доллар) 39 фоизга юқори бўлгани ҳам хабарда айтилган.
Марказий Банк маълумотига кўра, ушбу омиллар, ўз навбатида, ички валюта бозорида таклиф ҳажмининг барқарор бўлиши ва миллий валюта курси шаклланишида муҳим рол ўйнаши ҳам алоҳида таъкидланган.
* * * * *
Хуллас, шунақа гаплар, шунақа янгиликлар. Жорийдаги йилда сўмнинг курси долларга нисбатан қандай ўзгаргани ҳам айтилган, аммо, уларнинг исботи йўқ. Чунки, булар давлатнинг бир қисми бўлган МАРКАЗИЙ БАНКникидир.
Ҳурматли ўқувчиларимиз, бу каби рақамларни кузатиб бориш Ўзбекистон халқининг вазифасидир. Келинг, шу рақамлар қанчалик тўғри эканлигини кузатиб борайлик!