08 June 2021
14:27 - Йўқдан кўра яхшироқ хабар: Йил бошидан бери 17 мингдан зиёд ўзбекистонлик фуқаро чет элга ишлаш учун чиқиб кетгани ҳақида
Йил бошидан бери 17 мингдан зиёд ўзбекистонлик фуқаро чет элга ишлаш учун чиқиб кетибди. Бу ҳақда Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 5 ойи давомида агентлик томонидан 17 минг 350 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Мана ўша рақамлар:

- 15 минг 126 нафари Россия Федерациясига;
- 1 минг 795 нафари Қозоғистон Республикасига;
- 420 нафари Жанубий Кореяга (Е-8 визаси ва меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига);
- 7 нафари БААга жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат бозоридаги 259та салоҳиятли иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, улардаги 69 808та бўш иш ўринлари аниқланди.

Ўша иш жойларига 24 минг 616 нафар фуқаро ўқишга жалб қилинди, дейилади хабарда. Аммо, кўриб турибмизки, бор-йўғи 17 минг атрофида ватандошларимиз ўша ерларга жўнатилибди. Шу рақамларнинг ўзи яхши хабардир.