08 June 2021
17:10 -
Ишониш қийин, аммо бор ҳақиқат: Шавкат Мирзиё энди ер фақат аукцион орқали сотилиши ёки ижарага берилишини айтибди

“Бу масала моҳиятини тушунмасаларинг, сўранглар ва англаб олинглар. Катта тизимга тушяпмиз, ҳар бир вилоят ва туман ҳокими бу масалани тушуниб олиб, жиддий киришса, ишсизлар сони кескин камаяди.
Бундан буён ер бериш ман этилади, ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади. Ер оладиган одам ҳалоли бўлсин, ошкора сотиб олсин. Туман ҳокимлари томонидан ер ажратиш тўхтатилади. Ер фақат президент томонидан берилади”, дебди давлат раҳбари ўша йиғилишда.
Тўғри, президент шундай фармон имзолагани ҳақида гап-сўзлар кўпайиб кетган эди. Кўриб турибмизки, президентнинг янги фармони – одамларнинг кўзини очиб қўйиши мумкин, аммо бу хабарга тўла ишониш қийин.