05 June 2021
15:16 - Ҳудудларда мактабгача таълимни ривожлантиришга Шавкат Мирзиё 100 млн доллар пул ажратармиш! Шунга ишонадиганлар борми?
Президент Шавкат Мирзиё “Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолабди.

Ҳужжат қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, 3–7 ёшли болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда соҳада нодавлат секторининг улушини ошириш мақсадида қабул қилинганмиш.

2021–2022 йилларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш учун Молия Вазирлигига Тикланиш ва Тараққиёт Жамғармаси ҳисобидан 100 млн АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилармиш.

Қисқа қилиб айтсак, қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим хизматларини ривожлантириш бўйича комиссия ташкил этилармиш, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланармиш:

- нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни одиллик ва шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ва молиялаштириш;

- давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

- мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш мақсадларига ажратилаётган марказлашган маблағлардан манзилли ва самарали фойдаланишни таъминлаш, соҳада амалга оширилаётган лойиҳаларни доимий таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича зарур чораларни кўриш;

- мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштиришда коррупция ҳолатларига, ортиқча сарсонгарчилик ва қоғозбозликка йўл қўймаслик.

Бу қарор ёки фармон - Қонун Ҳужжатлари Маълумотлари Миллий Базасида эълон қилинибди ва 27.05.2021 йилдан кучга кирармиш.

* * * * *

Хуллас, Президент Шавкат Мирзиё оддий масхарабозликдан ҳақиқий ШАРМАНДАЛИК йўлига ўтиб олди. Уни тушуниш мумкин, чунки Президент сайлови куни яқинлашмоқда?