01 June 2021
22:30 - Масхарабозликни ШАРМАНДАЛИККА айлантирган Танзила Норбой: 2025 йилга қадар деярли 100 фоиз бола мактабгача таълим билан қамраб олинармиш

Ўзбекистонда мактабгача таълим қамрови ҳозирги 61 фоиздан 2025 йилга қадар деярли 100 фоизга етказиш мақсад қилинган, деб маълум қилибди бугун Сенат раиси Танзила Норбоева.

Бугун, 1 июн – Халқаро Болаларни Ҳимоя Қилиш Куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Сенат раиси Танзила Норбоева сўзга чиқиб, аввал камчиликларни гапирибди, кейин танқидий муаммога ўтибди. Мана унинг сўзлари:

“2017 йилда президент Шавкат Мирзиёевнинг биринчи қабул қилган фармонлари қаторига “Мактабгача таълим вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги фармон киради. 2017 йилдан бошлаб, қисқа 3 йил муддатда 80га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шу тизимни ривожлантириш учун қабул қилинди.

Бу ҳужжатларнинг энг асосийси – “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонун. Мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича концепция қабул қилина бошланди”.

Сўнгра бу ШАРМАНДАЧИ аёл 2025 йилга қадар деярли 100 фоиз болаларимиз таълим билан қамраб олишни олдимизга ният қилиб қўйганмиз, дейишгача борибди ва ҳозир кундузги, оилавий боғчаларимиз жуда ҳам кенг ривожланаётганини урғулабди.

Мана шунақа “ШАРМАНДАЛИК”, деб мақтанибди Сенат раиси Танзила Норбой нутқининг охирида. Хуллас, нима ҳам дердик, Сенатнинг бошқарувчиси ҳам оддий ШАРМАНДАЧИДИР!