31 May 2021
18:00 - Зокир Усмонов, ҳақиқий олим: Иқтисодиётимизнинг ҳозирги таркиби билан постиндустриал босқичга ўта олмаймиз! “Бирлик” ва Ҳаракат” лидерлари олдинда бўлишлар керак!

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали илмий ходими, PhD Зокир Усмонов билан суҳбатида Ўзбекистон иқтисодиётининг айни пайтдаги ҳолати ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашибди.

Мухбирнинг “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда биринчи ўринда нимага эътибор қаратиш керак, деб ҳисоблайсиз” деган саволига , Зокир Усмонов шундай жавоб берибди:

“Аввало, Ўзбекистон иқтисодий сиёсатини қайта кўриб чиқиб, иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан мураккаблаштириш, иложи борича тезроқ иқтисодиётнинг мураккаблик кўрсаткичи (Economic Complexity)ни ошириш керак.

Ўзбекистон иқтисодиёти бир гуруҳ хом ашё маҳсулотларини катта ҳажмда экспорт қилишга боғлиқ, бундай иқтисодиёт аҳолининг катта қисмини катта ҳажмдаги даромад билан қоплаб ололмайди. Мураккаблик даражасини оширмай туриб, аҳоли орасидаги тенгсизликни бартараф этиш жуда мураккаб.

Мамлакат иқтисодиётига илм-фан ва технология ютуқларининг жорий этилганлик даражаси “иқтисодий мураккаблик” (economic complexity) дея номланувчи омил билан ўлчанади. 2019 йилда эълон қилинган индексда иқтисодиётининг мураккаблик даражаси жиҳатдан Ўзбекистон 157 давлат ичида 95-ўринни эгаллагани ҳам суҳбатда айтилган.”

Ундан кейин оддий саволларга жавоб бериш билан машғул бўлган Зокир Усмонов авваламбор “иқтисодий дастурларни танқидий нуқтайи назардан қайта кўриб чиқиш, иқтисодиётнинг мураккаблик даражасини қисқа муддатларда ошириш бўйича стратегия қабул қилиниши керак” деган фундаментал принципларни олға суриш кераклиги билан боғлиқ моддлалар ҳақида лофлар отибди.

У лофлар хато эмас, улар жуда ҳам тўғри, аммо унатмайликки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг издоши бўлган “Ҳаракат” Агентлиги, сал кам 20 йилдан бери Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш кераклигни, биринчи навбатда, ислоҳотларни Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё каби диктаторлар эмас, оддий халқ қилиши кераклигини урғуламоқда.

Ана ўшанда Зокир Усмоновнинг биринчи талаби - “Бирлик” ва “Ҳаракат” олға сураётган ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларнинг асоси бўлиши кераклигии, у ғоя юқори даражали бўлиши учун бу ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар айнан демократик, яъни халқ тарафидан олға сурилиши керак.

Нима бўлганда ҳам бу суҳбатни ташкил қилган сал кам тўла қувватли ислоҳотлар маскани билан жойдаги Зокир Усмонов кабиларни тўғри йўлга солиш керак, тўғрироғи, ШАРТ. 


Қани ҳурматли ўқувчиларимиз бу хусусдаги ўз фикрларни билдирсинлар, ана ўшанда кўрамиз, ҳақиқат қаерда? Биринчи расмда Абдураҳим Пўлатни, иккинчисида Зокир Усмоновни кўрмоқдасиз.