Кеча Тошкентда ўтириб, коррупция ҳам катта ўрин олган видео-селектор мажлиси ўтказган Президент Шавкат Мирзиё шундай УЛУҒ шиорни ўртага ташлаган эди:
“50 минг доллар пора бераётганда қўлга тушяпти, машина олишда қўлга тушяпти, 30 минг пора билан қўлга тушяпти. Нима, тизим бўлиб кетганми Самарқандда” деган сўзлар ишлатди ва ҳатто “Қонун устувор, жазо муқаррар бўлади” деган сўзлар ишлатиб қўйишдан ҳам тортинмади.
Ҳамма гап шундаки, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбири, бу селекторда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлашга 18 триллион сўм маблағ йўналтирилиши белгиланибди.
Мана шу ШАРМАНДАЛИК йиғилишининг сўнгида Шавкат Мирзиё айтган сўзлар: “Бу масалалар бўйича биз бирор марта бунча маблағ йўналтирмаганмиз. Энди шуни сифатли қилиб, 7 794 та қишлоқ ва маҳаллага етказишимиз керак. Бундан ташқари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишларига, яна қўшимча 300 миллион доллар ажратдик”.
Хуллас, бу видео-селектор мажлиси ҳам, аввалгилари каби, масхарабозлик ва шармандалик руҳидаги йиғилиш бўлибди.
Яна эслатиш керакки, дейди “Ҳаракат” мухбири, ҳокимиятга келгандан кейин Шавкат Мирзиё ҳамма деҳқонлар қишлоқ хўжалигида нималар қилиши кераклиги ҳақида оламшумул таклифлар берди, 1-2 йилдан кейин чет элдан инвестициялар олиб келишга ҳаммани чақирди, мана энди ҳаммани “Қонун устувор, жазо муқаррар бўлади” шиори билан яшашга ўргатмоқчи.
Бу йил охирида Ўзбекистонда парламент ва президентлик сайловлари бўлиши РЕЖАЛАШТИРИЛГАНИНИ эслатсак, Шавкат Мирзиёнинг бундай таклифлари ростакам ШАРМАНДАЛИКДИР!!! Қаранг, шундай МУҲИМ видео-селектор мажлисида ҳамма валдираш билан овора бўлибди, аммо НАТИЖАДА кутилмаган шиор қабул қилинибди.
Ўртоқ Шавкат Мирзиё, Сизга ҳам эслатавериб чарчадик, аммо унутмангки, Ўзбекистонимиз “Ҳаракат” Агентлиги ва “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси сал кам 20 йилдан бери айтаётгандек, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга муҳтож. Авваламбор, ислоҳотлар ФУНДАМЕНТАЛ, яъни ҳамма нарса халқнинг қўлида бўлиши керак, сиз кабилар оддий иштирокчи бўладилар. Иккинчидан, ислоҳотлар демократик руҳда бўлиши керак. Сиз шу нарсаларни ўртага ташланг ва ҳаммани ШАРМАНДАЛИК ўрнига ҳақиқий ишлар қилишга ўргатинг.