27 May 2021
15:14 -
Евроиттифоқда илк давлат Исроилни Фаластин ҳудудини босиб олишда айблади
Ирландия парламенти Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи аннексия қилинганини қораловчи ва Исроил ҳукумати халқаро ҳуқуқ меъёрларини бир неча марта бузганини таъкидловчи резолюцияни бир овоздан маъқуллабди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, депутатлар Исроил элчисини чиқариб юбориш масаласини ҳам муҳокама қилишган, лекин унинг мамлакатдан чиқариб юборилишига қарши овоз беришган.
Ирландия Ташқи Ишлар Вазири Саймон Ковенининг сўзларига кўра, резолюциянинг қабул қилиниши Ирландия ҳукуматининг Исроил ҳарбийлари фаолиятига нисбатан хавотирини англатади.
Исроил Ташқи Ишлар Вазирлигининг баёнот беришича, Ирландия Фаластин экстремистик гуруҳлари ғалабасини қўллаб-қувватламоқда.
Эслатиш керакки, май ойи бошларида Фаластин ва Исроил ўртасидаги вазият кескинлашди. Томонлар бир-бирига ракета зарбалари бериши оқибатида 12 нафар исроиллик ва Ғазо секторида 230 киши ҳалок бўлди. 20 май куни томонлар ўт очишни тўхтатишга келишдилар. Аммо, ички уруш ҳали ҳам давом этмоқда.