26 May 2021
07:21 -
Европа Иттифоқида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг шу йил охирига қадар Брюсселга ташрифи кутилмоқдамиш! Ўқувчиларимиз нима дейишади?
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи янги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама битимнинг асосий бўлимларини якунлаш арафасида йил охиригача Брюсселда Шавкат Мирзиёнинг ташрифини кутишмоқдамиш.
Бу ташриф доирасида янги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама битим имзоланиши режалаштирилганмиш, деб маълум қилди Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан шу кунларда журналистлар билан мулоқот давомида.
Аввалроқ, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон бундай битимини 2020 йилда имзолашни кутишгани, бироқ COVID-19 пандемияси сабаб муддатга ўзгартириш киритишга тўғри келгани ҳақида хабар ҳам берилганди.
“Мазкур битимнинг асосий бўлимлари бўйича амалий ишлар ўз якунига етиб қолди. Биз бу жараённи йил сўнггига қадар якунлашга тайёрмиз. Бу президент Шавкат Мирзиёнинг Брюсселга ташрифи учун яхши сабаб бўлади, деб ҳисоблаймиз”,- дебди Питер Буриан.
Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама битим бўйича музокаралар 2019 йилнинг февралидан бошланган ва учта раунд (2020 йилнинг июль ва сентябрида ҳамда жорий йилнинг февралида) онлайн формат бўлиб ўтганди.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазирлиги матбуот хизмати бундай ҳужжат шу йил якунига қадар имзоланиши мумкинлиги ҳақида хабар бергани ҳам маълум.
Хуллас, кўриб турибмизки, бундай ҳужжат ҳали ҳам имзоланишга тайёр эмас, дейди “Ҳаракат” мухбири. Хўш, нима қилиш керак?
Мана шу муҳим масала бўйича тайёр фикрлар бўлса, энг муҳими, у фикрларни бизга етказишингизда. Акс ҳолда, биз яна ўша чириган СССРга ўхшаб ишимизни давом эттираверамиз-ку!!!