23 May 2021
17:30 - Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири Абдуқодир Тошқулов “Талабадан форма талаб қилинишига қарши” эканлигини гапиргани ҳақида. “Ҳаракат” нима дейди?
Тошкент шаҳрида “Тошкент 5 ташаббус ҳаракати” тадбирлари доирасида Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида вазир ОТМларда форма масаласи ва диний таълим муассасаларида квоталарнинг камлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берибди ва жумладан шундай дебди:

“Кийиниш масаласида мен либерал фикрлайман. Яъни талабадан форма талаб қилинишига қаршиман. Термиз Давлат Университетида ректор бўлиб ишлаганимда ҳам, республикада биринчилардан бўлиб иккита ишни қилгандим. Биринчиси: беш кунлик ўқишга ўтгандик, иккинчиси: кийимга бўлган талабни бекор қилгандим. Фақат одоб-аҳлоқ нормаларидан чиқиб кетмаган ҳолда. Бу ҳолат талабаларнинг билим олишига ижобий таъсир кўрсатди.”

Абдуқодир Тошқулов шунингдек, диний таълим муассасаларига кириш учун квоталарнинг камлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берибди ва “Тан олиш керак, шундай ҳолат. Биласизми, диний таълим берадиган муассасалар ОТВ тасарруфида эмас... Ўзимизнинг олимлар таҳсил бериши керак. Дин борасида бошқа мазҳаб ва мазҳабсизликлар тарғиб қилинмаслиги учун”, дебди.

Тўғрисини айтсак, дейди “Ҳаракат” мухбири, бу ерда гап тажрибада эмас, аксинча, тажрибаси камлар бундай нарсалар қабул қилишни тасдиқлаётганларида. Мана шу нарсаларга эътибор бериш ва талабларни ўзгартириш керак!!!