20 May 2021
20:36 - Юсуф Жума хатлари: Қани, ўша Ўзбекистонимиз...?
ТАНГРИ ЎТИБ ТУРАР - КЎМИЛМАС БУ ЙЎЛ...

13 май куни Мосқвада сотқин, қотил иркит Ислом Каримов ҳайкали олдида улуғ курашчи Баҳром Ҳамроев Андижон қирғинининг 16 йиллигида “номуссиз ёвуз Каримов ва унинг тўдаси адолатли тергов этилсин” деб пикет ўтказди.

Бир гала ўзбек - иркит КГБ малайлари унга ташландилар. Шу халқнинг ҳаққини талаб чиққан эрларга шу халқ ҳамиша ва ҳар ерда тўсқиндир.
Сотқин ҳар бир элда бор.
Ҳеч бирида ўзбеккичалик кўп эмас.

“Жаслиқ”да миллатнинг энг зўр қисми тутқун эди - энг камида 99 фоизи сотқин ... қулоқ...

А. Навалний - қамоқда бир коса қуюлтирилган сутга онасини сотадиганлар бор - деб ёзди.

Ўзбекистон зиндонларида қуюлтирилган сут погонлиларга ҳам йўқ. Бир коса баланда учун - ит ҳам емайдиган емиш - оналарини зўрлайдилар.
Кремль доим шунуқалардан ўзбекка тўралар тайинлайди... Ўзбек шуларга юкинади...
Кундага лойиқ бошга - БируБор қарғаганга - Бош эгганларнинг боши муносибдир кундага. Дорга лойиқ бошга бош эгганларнинг бошлари Дор сиртмоғига лойиқ – қарғишлари қамраган...
Бир ўрис қизил китобга кирган айиқни отибди.
3 минг тўлаганмиш... оддий ўрис бундай қилмайди.
КГБ нинг бир муттаҳами бўлса керак...
Ё уч минг ёлғон - ё бир порахўр “меҳмон” учун кимгадир тўлаттирган. Мирзиёев изн берган.

Йўқса ўрисни уч минг учун верталётда олиб юрардиларми,
амалдорлар зиёфат берармидилар...
Айиқ нима бўлибди - қизу хотинларини ҳам аямайдилар...
Бунга ўзбек парво қилмайди, ялайди...
Бир қучоқлашайлик дейди, ёғий Москва тайинлаган ёви -“президентга”...
Юртфуруш билан бағрлашади.
Албатта - бу сайлов сенариясидан...
Каттакон шуни истаган... ўзбек йиғлабди - икковини ҳам 119 билан жазолаш шарт...

Ўша “бахтли ўзбек” эр бўлса - айтмайдими:
- Ҳой даюс, юртни сотиб битирдингку, на тиллоси қолаяпти,
на бошқаси - элни хонавайрон этдинг, Шайбонийнинг бошини
иркит пирсиёнлар кесган эди, сен бутун ўзбек бошини тиғсиз кесдингку, йўқол, э санинг...

Аксинча...
Шу эл деб соч - соқоли оқарган Баҳром Ҳамроевга шу эл ташланади....

Ўзбек нима - ёғий буюрса -
Ўз кетига сиғадиган халқ.
Бўлгунича она бир эрга,
Милён сотқин тўғадиган халқ.

Бу галада калла йўқ -калла,
Қуриб бўлмас калла минора.
Шоҳу гадо бош - оёқ думма,
Думма минор тикламоқ - чора!

Эссиз - юзсиз - номуссиз тўда,
Йўқдир ўрни - йўқдир шарафи.
Ёвлар - ёвлар эмас, подага
Улуғ Амир Темур ғазаби!

2021 йил, 14 май

* * * * *

Ўймоқча тўғрисида ривоят

Кўп қадимда ҳаммомда
Уқаловчи бир кимса
Юқорини қуйи деб
Кулгу бўларди роса.

Фарқламас кунботарни
Кунчиқардан - вале жон
Уқалашни жойига
Қўяр эди ҳар қачон.

Шўрликни қўли эмас,
Боқарди қўли, тили .
Тўраларни кўрганда
Бузилар эди кўнгли.

Қўлим оғритмасин деб
Тилида уқаларди.
Вале қишлоққа тўра
Бўлишини тиларди.

Башоратчини текин
Уқаларкан, сўради -
Фол очгин - пешонамда
Йўқми бирон тўралик?

Фолбин ўрганиб, деди
- Тақдиринг мунча авло,
Ўймоқчадек нарсадан
Бир кун бўласан подшо!

Энди жўшади кўнгли ,
Бир кун куни тўғади.
Не кўрса ўймоқчадек
Эринмасдан йиғади.

Аямайди борини,
Энди ҳамма билади.
Уқаловчи шубҳасиз
Юртга подшо бўлади.

Малика бўламан деб
Унга тегди бир сулув.
Тоғ - тошлар юзин кўрса
Эриб бўлар эди сув.

Ойлар ўтар, йил ўтар -
Подшоликдан йўқ дарак.
Ёри ўйлар кетаман
Жонга тегди ҳезалак...

Йўли тушиб қишлоқдан
Ўтаётиб машҳур бой
Кўрди - чангли кўчада
Куппа - кундуз тўлин ой.

Билса бир уқаловчи
Бечоранинг хотини.
Ой не, ҳатто подшони
Йўлдан урар олтини...

Бой боис эру хотин
Кўчар катта шаҳарга.
Подшонинг ҳаммомида
Уқаловчи - зар, зар - да?!

Тождор ҳам ундан мамнун -
Ҳарамимдан ўзинг соз -
Уларнинг висолидан
Тилинг шириндир, шоввоз...

Ёри бой билан шодо ,
Ўзи шоҳ билан комрон.
Подшода йўқдир ўғли,
- Ўлсам, сен - шоҳ! - дер фармон.

Бир омбор ўймоқчадек
Нарса йиғганди, аммо
Сулуви боис - подшо -
Башорат-чи, бехато...

2021 йил, 13 май

* * * * *

Бирон бир сўзимга арзимасларга -
Бир умр сўз айтдим - шундан доғдаман.
Бир босган изимга арзимасларга -
Умримни сарф этдим - шундан доғдаман.

Ҳатто этигимга бўлишга ўкча -
Нолойиқ бу гала - нолойиқ барча -
Подшоси баччами - халқи ҳам бачча -
Шуни халқ деб битдим - шундан доғдаман.

Ҳамма англар - бўлсанг ҳамма қатори,
Ким тушунар - эрсанг Ўзининг ёри?!
Эл Ўзига ётми - юртнинг мозори,
Ёвга талон юртим - шундан доғдаман.

Тангрининг изида бўлдим избосар,
Ичи қора гала - мудом йўлтўсар,
Юрагимдагилар ичимни эзар -
Бир умр қон ютдим - шундан доғдаман.

Бошим - кўкнинг тоғи ёнди - оппоқ кул,
Бир элдан чиқмади бир издош ўғил,
Тангри ўтиб турар - кўмилмас бу йўл,
Ёлғиз одим отдим - шундан доғдаман.

2021 йил, 19 май

* * * * *