Кеча 18 май куни Шавкат Мирзиё ўтказган соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказган эди, у ерда қабул қилинган қарорлар масхарабозликни ШАРМАНДАЛИК даражасига чиқаришга қаратилган.
Нимамиш, сўнгги бир йилда тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган 20 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинибди ва муҳим бўлгани бу йил бу соҳага бюджетдан 21 триллион сўм, яъни 2017 йилга нисбатан 3 баравар кўп маблағ ажратилармиш.
Лекин, тизимда самарадорлик ва аҳолига қулайликларни ошириш бўйича ҳали кўп иш қилиш керак. Жойларда ўтказилган сўровларда бор-йўғи 13 фоиз аҳоли тиббиётдаги ижобий ўзгаришларни сезаётганини айтган. Демак, аввало, оилавий шифокор пункти ва поликлиникаларда тиббий хизматлар сифатини яхшилаш масаласига эътибор қаратилиши керак.
Президент сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш, айниқса, юрак-қон томир ва ошқозон-ичак хасталиклари профилактикасини кучайтириш муҳимлигини таъкидлаб, бирламчи бўғинда даволаш зарур бўлган касалликлар бўйича бепул тиббий хизматлар пакети жорий этишни белгилабди.
Булардан ҳам муҳими, шу йил 1 августга қадар электрон ордер тизимини ишга тушириб, барча ҳудудлар ва ихтисослашган марказларни улаш, 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳридаги барча поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш бўйича топшириқлар берилибди.
Яъни, масхарабозлик оддий шармандаликка айлантирилмоқда.
Хуллас, кечаги видеоселектор йиғилишида ҳамма нарса шунқа тезликда ва шаклда ривожлантирилар эмиш. Бунга ишониб бўлмайди, аммо видеоселекторда айнан шундай қарор қабул ҚИЛИНГАНМИШ!!!
Соғлиқни сақлаш тизимига ҳар йили бир неча триллионлаб маблағ ажратилади, халқаро кредитлар жалб қилинади. Ушбу ажратилаётган маблағлар самарасини халқимиз сезиши керак, дебди Ўзбекистоннинг янги хўжайин Шавкат Мирзиё видеоселектор йиғилишининг охирида.
Бу қилиб бўлинмайдиган иш. Аввалабмор Ўзбекистонда, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери таклиф қилаётган режаларни амалга ошириш керак. Яъни, Ўзбекистонимиз ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга муҳтож. Демак, ФУНДАМЕНТАЛ ўзгаришлар умуман давлат миқёсида БЎЛИШИ КЕРАК, иккинчидан, бундай ислоҳотларни ДЕМОКРАТИЯСИЗ амалга ошириб бўлмайди.
Бизда эса, ҳамма нарса юқорининг буйруғи билан амалга оширилармиш. Мана шу МАСАЛАЛАР устида ўйлаш ва иш олиб бориш керак. Керакгина эмас, ШАРТ! Расмда эса, оддий йиғилишни кўрмоқдасиз!