14 May 2021
15:27 -
Исроил Газа секторида кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлагани ҳақида
Исроил армияси ЦАХАЛ Газа секторига нафақат ҳаводан, балки қуруқликдан ҳужум бошлаганини эълон қилибди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ҳарбий амалиёт мамлакатда тинчлик ва хавфсизлик тикланмагунча давом этишини ҳам айтибди.
“ЦАХАЛнинг ҳаво ва қуруқликдаги қўшинлари айни вақтда Ғазо секторига ҳужум қилмоқда”, деб айтилган Исроил расмийлари тарқатаётган хабарларда. Биньямин Нетаньяҳу ўз армияси ҲАМАСни “катта товон тўлашга мажбур қилишини” айтибди ва “Охирги сўз айтилмади ва бу амалиёт Исроилда тинчлик ва хавфсизлик тикланиши учун қанча вақт зарур бўлса, шунча давом этади” деб қўшимча қилибди.
The Times of Israel нашрининг хабар беришича, амалиётда ҳарбий самолётлар, вертолётлар, танклар ва артиллерия иштирок этмоқда. Исроил армияси Газа сектори чегарасидан 4 км узоқликда бўлган фуқароларга яширинишни ва уни кейинги кўрсатмалар берилмагунча тарк этмасликни буюрибди. Таъкидланишича, бу эҳтиёт чораси бўлиб, Исроил ҳудудига жиддий жавоб зарбаси берилиши кутилмаяпти. Бундан бир кун аввал Исроил қўмондонлиги Газа секторида қуруқликда амалиёт ўтказиш режасини ишлаб чиққан. Чегарага қўшимча қўшинлар, жумладан, зирҳли танк бригадалари ва десантчилар бўлинмалари ташланган. Исроил ҳужумга ўтишга тайёрланиб, захирадаги 16 минг ҳарбийни сафарбар қилган.
Исроил Газа секторида қуруқликдаги ҳарбий амалиётни охирги марта 2014 йил ёзида ўтказиб, ўшанда 7 июлда бошланган амалиёт 26 августда Газада ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув билан якунланганди. Мана энди, БМТ маълумотларига кўра, амалиёт вақтида Фаластин томондан 1462 киши, Исроилдан 6 киши ҳалок бўлибди. 1,6 мингга яқин одам яраланибди. Газа секторида 60 мингга яқин уй ва 5 мингдан кўпроқ корхона ва дўкон йўқ қилинганмиш.
Исроил ва Газа секторини назорат қилувчи ҲАМАС ва “Ислом Жиҳоди” ҳаракатлари ўртасидаги навбатдаги ихтилоф 10 май куни бошланганди. ҲАМАС Исроилга ултиматум қўйиб, Қуддусдаги Масжидул Ақсо атрофидаги ҳудудлар ва Шайх Жарроҳ даҳасидан хавфсизлик кучларини олиб чиқишни талаб қилган, йўқса уруш бошлаш билан таҳдид қилганди.
ҲАМАС ўз талаби бажарилмагач, Исроилга ракеталар билан зарба беришни бошлаган. Ўтган 3 кун ичида Газадан Исроил томон 2 мингтага яқин ракета отилган. Зарбалар давомида Исроилда 7 киши ҳалок бўлган. Бунга жавобан Исроил ҳаво амалиётини бошлаб, ҲАМАС ва “Ислом Жиҳоди”нинг Газадаги объектларига зарба бера бошлаганди. Фаластин томонининг хабар беришича, ҳужум оқибатида Газада 109 киши, жумладан, 29 нафар бола ҳалок бўлган.