07 May 2021
17:18 - Марказий Банк масхарабозлигини давом эттирмоқда: Долларнинг расмий курси 10 майдан 18,36 сўмга кўтарилармиш
Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курслари эълон қилинди. Ушбу алмашув курслари 10 май кунидан кучга кирармиш.

Мана ўша валюта курсларининг янги қиймати:

- 1 АҚШ доллари 18,36 сўмга қимматлади ва 10 минг 511,84 сўмни ташкил этмоқда;
- 1 Евро 55,75 сўмга кўтарилди ва 12 минг 697,25 сўмга тенг бўлди;
- 1 Рубль 1,24 сўмга кўтарилди ва 141,84 сўмга тенг бўлди;
- 1 Хитой юани 7,89 сўмга кўтарилди ва 1 минг 628,73сўмга тенг бўлди;

Туркия лираси ва Қозоғистон тенгеси қандай ўзгаргани хабар қилинмади. Хуллас, шунақа гаплар, сўмимиз энг катта валюталарга нисбатан пастга тушиб кетди, яъни ишлар дабдала бўлди!!! Бу “Ҳаракат”нинг фикридир.