23 April 2021
17:07 - Яна ШАРМАНДАЛИК: Москвада деярли ҳар тўртинчи мигрант ўзбекистонлик экани маълум қилинди. “Ҳаракат”: Шармандалик - бу бизнинг баҳо!
Москва Қурилиш Департаменти раҳбари Рафик Загрутдинов ўтган йил декабрида пойтахтдаги қурилишларга 10 мингга яқин ишчи етишмаётганини айтган эди, мана бу йил етишмовчилик 40 фоизга чиқибди.

Ҳозир бу шаҳарда хориж фуқаролари сони 21 фоизга камайди ва 789 минг нафарни ташкил этмоқда, деган Москва ИИББ Миграция Бошқармаси раҳбари Дмитрий Сергиенко “ўтан йили шу пайтда уларнинг сони бир миллион нафардан ортиқ эди” деб қўшимча қилибди.

Унинг сўзларига кўра, мигрантларнинг аксарияти (қарийб 93 фоизи) Россияга виза олиш талаб қилинмайдиган тартиб асосида келган, уларнинг кўпчилигини Қирғизистон (30 фоиз), Ўзбекистон (27 фоиз) ва Тожикистон (20 фоиз) фуқаролари ташкил этади, дебди у.

“Ведомости” қайд этишича, апрел ўрталарида Москва ҳукумати мигрантларнинг киришига чекловни босқичма-босқич олиб ташлашга чақиргани ҳам маълум эди.

Хуллас, ҳаммаёқ ШАРМАНДАЛИК, дейди “Ҳаракат” мухбири. Чунки, у ерда етишмовчилик бор, аслида бу етишмовчиликнинг сабаби – Ўзбекистондек давлатдан у ерга ишловчилар боришига йўл берилмаяпти. Ўзбекистонимизда эса, аҳвол ДАБДАЛА!!!

Ҳурматли ўқувчиларимиз бу хусусда нима дейдилар!?!?