20 April 2021
18:37 - Яна сенсация: Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 156-чи ўриндан 157-чи ўринга тушгани ҳақида
Ўзбекистон Матбуот Эркинлиги Индексида бир поғона пастлаб, 180 мамлакат орасида 157-ўринга тушди. Ҳеч шубҳасиз, таҳлилчилар ҳам буни айтишмоқда, мамлакатимизда матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда.

“Чегара билмас мухбирлар” нодавлат ташкилоти матбуот эркинлиги индексини янгилаб, 2021 йилги рўйхатда Ўзбекистон 180 та мамлакат орасидан 157-ўринга тушганини билдирди. Ваҳоланкии, Ўзбекистон ўтган йили 156-чи ўринда эди. Яна нима бўлдики, Ўзбекистон бу рўйхатда ҳам 1 поғана пастга тушибди.

Ҳозир бутун дунё биладики, Ислом Карим ҳукумати кетгандан кейин, 180 давлат ичида ҳар доим охирги ўринлардан бирида ўтирган Ўзбекистон ўтган йили 156-чи бўлганди, мана энди яна ШАРМАНДА бўлдик.

Яъни, Ўзбекистон ҳали ҳам матбуот эркинлиги бўйича вазият мураккаб бўлган давлатлар қаторида қолмоқда.

Маълумки, Матбуот Эркинлиги Индексига Ўзбекистон 2013 йилда киритилган. Ҳар йили баҳорда эълон қилинадиган индекс бундан аввалги йилдаги кузатувлар хулосаларини ўзида акс эттирмоқда.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти бу йилги воқеаларга изоҳ берар экан, Ўзбекистон ҳақида қуйидагиларни айтишга мажбур бўлгани ҳам жуда қизиқ.

“Ўзбекистонда қамоқда қолаётган сўнгги журналистлар (уларнинг айримлари салкам 20 йилдан буён қамоқда эди) озод қилинди, бироқ реабилитация қилинмади. Узоқ йиллар цензурада бўлиб келган сайтларга кириш имкони берилди, бироқ блокланган тарзда қолаётган сайтлар ҳам бор. Сиёсий мавзуларда жонли эфирлар қилина бошланди, журналистлар сиёсий мавзуларни, хусусан, коррупция, мажбурий меҳнат каби масалаларни ёритмоқда, бироқ олий ҳукуматни танқид қилишгача ҳали етиб борилгани йўқ.

Кузатув, цензура, ўз-ўзини цензура қилиш кабилар ҳануз сақланиб қолмоқда, ҳокимиятдагилар ОАВни жиддий назорат қилмоқда. Блогерлар ҳануз қўрқитиляпти ёки қамоққа олиняпти.

Ўзбекистон хорижлик ва мамлакатдан чиқариб юборилган журналистларга қайта ўз эшикларини очди, бироқ кўплаб журналистлар ва нашрлар аккредитациядан ўтишга қийналмоқда.

Ўзбекистонда сиёсий плюрализмга эришмай туриб, матбуот эркинлигини тўлалигича таъминлаб бўлмайди. Олдинда ҳали ҳам узоқ йўл турибди”.

Кўриб турибсизки, бу рейтинглар рўйхатида юқори учликни Норвегия, Финландия ва Швеция эгаллаган. АҚШ 44-ўринда , Россия 150-ўринни эгаллаган. Хитой эса 177-ўринда.

Мана Марказий Осиё давлатлари ичидага аҳволимиз:

Қирғизистон - 79,
Қозоғистон - 155,
Ўзбекистон - 157,
Тожикистон - 162,
Туркманистон -178.

Хуллас, ҳаммаёқ ДАБДАЛА. Матбуот Эркинлиги Индекси ташкилоти ҳам айнан шу фикримизни тасдиқламоқда. Қирғизистонни ҳисобламасак ҳам, ҳаммадан орқадамиз.

Расмга қаранг, биз қанчалик ҳақ эканлигимизни кўрасиз. Чунки, сариқ рангдагилар энг кучли давлатлар, сариқроқ рангдагилар тузукроқ давлатлар, кейингиларни гапириб ўтирмаса ҳам бўлаверади.