14 April 2021
00:40 - Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти раиси, Швеция Ташқи Ишлар Вазири Анн Кристин Линде 2 кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Матбуот Котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Анн Кристин Линде Ўзбекистон Президенти қабулида ҳам бўлармиш.

“Дунё” ахборот агентлигига кўра, ташриф дастурида Олий Мажлис Сенати ва Ташқи Ишлар Вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ҳам кўзда тутилганмиш, Инсон Ҳуқуқлари Масаласига бағишланган учрашувларда иштирок этармиш.

Табиий, энг муҳими, бу хоним Ўзбекистонда ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИНГ АҲВОЛИ билан танишади. Ва бундан ҳам муҳими, мамлакатимзда бу соҳа бўйича ишларнинг аҳволига баҳо беради. Нима ҳам қилардик, кўрамиз ва унинг ишларини ҳам ўзимизча баҳолаймиз.

Хуллас, қисқа қилиб айтсак, нималар бўлишини кузатамиз. Бу хонимнинг келиши қандай натижалар беришини кейин баҳолаймиз. Ҳа, дарвоқе, унинг ташрифи доирасида, ЕХҲТ билан ўзаро ҳамкорлик ва Ўзбекистон-Швеция алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши режалаштирилганини ҳам унутмайлик!