31 March 2021
23:08 -
Марказий Банк: Сўмнинг долларга нисбатан қиймати 10 йилда қарийб 6,5 бараварга қадрсизланди. “Ҳаракат”: Шармандалик!
2010 йилда 1 долларнинг йил давомидаги ўртача қиймати 1586,5 сўмга тенг бўлган бўлса, 2020 йилга келиб 1 долларнинг йиллик ўртача қиймати 10 минг 55 сўмни ташкил қилган.
Марказий Банк сўнгги 10 йил давомида долларнинг сўмга нисбатан курси ҳақидаги маълумотларни билдирди.
Қайд этилишича, 2010 йилда 1 долларнинг йил давомидаги ўртача қиймати 1586,5 сўмга тенг бўлган бўлса, 2020 йилга келиб 1 доллар 10 минг 55 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистонда 2017 йилдан бошлаб валютани эркин конвертация қилиш тадбирлари бошлангандан кейин, долларнинг сўмга нисбатан қиймати кескин ошиб, 1 доллар – 5 минг 121 сўмни ташкил қилган. Таққослаш учун, 2016 йилда 1 долларнинг сўмга нисбатан қиймати 2 965,7 сўмга тенг бўлган.
“Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бирламчи чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йилнинг 2 сентябрида президент фармони қабул қилинган ва 4210.35 сўм курс дастлабки курс бўлиши белгиланган. Йилнинг охиригача долларнинг сўмга нисбатан устунлиги 18 фоизга ошган.
Маълумот учун, 2017 йилдаги президент фармонига қадар Ўзбекистонда қисман (чекланган) конвертация мавжуд бўлган. Хорижий валютани харид қилиш жисмоний шахслар учун алоҳида тартибга кўра (2 минг АҚШ доллари туристик мақсадларда ва ундан ортиқ даволаниш ҳамда ўқиш харажатлари халқаро пластик картага ўтказиб берилган) ва юридик шахслар учун алоҳида тартибга кўра, (биржага бериладиган талабномага асосан навбатма-навбат банкларнинг мавжуд имкониятига кўра, давлат курсида конвертация қилиб берилган. Бироқ ушбу навбатларнинг айримлари 1 ойдан 1 йилгача, айрим ҳолларда бир неча йилгача навбат кутилиши ҳолатлари кузатилган) амалга оширилган. Хорижий валютани миллий валютага давлат курсида алмаштиришга эса ҳеч қандай чекловлар бўлмаган.
2018 йил якунлари бўйича эса 1 доллар 8069 сўмни ташкил қилиб, долларнинг сўмга нисбатан қиймати 36,6 фоизга ошган.
Мос равишда, 2019 йилда долларнинг устунлиги 8,7 фоизга, 2020 йилда эса 12,2 фоизга кўпайган.
2021 йилнинг 1 апрель кундаги ҳолати бўйича, 1 долларнинг қиймати 10 минг 485,66 сўмни ташкил қилмоқда.
Милллий валюта қадрининг пасайиши ташқи ва ички иқтисодий шароитлар ўзгариши, асосий савдо ҳамкор давлатлар валюталарининг кескин девальвацияси натижасида девалвацион кутилмаларнинг ўсиши, шунингдек, ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўсиши каби омиллар таъсирида юз бериши мумкин.
Марказий банк маълумотига кўра, 2021 йилда миллий валютанинг алмашув курси ички валюта бозорида вужудга келадиган талаб ва таклиф асосида узоқ муддатли фундаментал тренд доирасида шаклланиши прогноз қилинмоқда.
Хуллас, ҳаммаёқ шармандалик, дейди “Ҳаракат” мухбири. Нима қилиш керак, қани гапиринг, ҳурматли ўқувчиларимиз!!!