27 March 2021
21:37 - Хитой ва унинг атрофида бўлаётган воқеалар ҳақида. “Ҳаракат”нинг фикри қандай?
1. Мьянмада ҳарбийлар янги сайловлардан сўнг мамлакатда ҳокимиятни топширишини айтишибди

Мянмада ҳарбийлар мамлакатда ҳокимиятни янги ва адолатли сайловлар ўтказилгандан сўнг топширади. Бу ҳақда 27 март куни Мьянма Қуролли Кучлари бош қўмондони, катта генерал Мин Aун Хлайн мамлакатда Қуролли Кучлар куни нишонланиши муносабати билан нутқ сўзлаганида маълум қилди. “Биз мамлакатда ҳокимиятни эркин ва адолатли сайловлар ўтказилгандан сўнг топширамиз”, - дебди Мин Aун Хлайн. Шу билан бир қаторда ўтган йили ўтказилган сохта сайловлар туфайли ҳарбий тўнтариш муқаррарлигини таъкидлабди. Буларни Kyodo Агентлиги билдирмоқда.

Шу куни Мьянманинг турли шаҳарларида норозилик намойишларини тарқатиш пайтида камида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Myanmar Now нашри маълумот берди.

Бу ҳақдаги воқеалар ҳам шу каби агентликлар тарафидан тарқатилган бўлиши мумкин (расмда).

2. Эрон ва Хитой 25 йиллик ҳамкорлик шартномасини имзолади

Келишув икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни 20 хил йўналишда, хусусан сиёсат, ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамкорлиги, маданий, ҳуқуқий, мудофаа, хавфсизлик, шунингдек минтақавий ва халқаро масалаларда ривожлантиришни назарда тутади. Aввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзода ушбу келишув мавзуси биринчи марта ХХР раиси Си Цзиньпиннинг 2016 йилда Теҳронга ташрифи пайтида муҳокама қилинганини таъкидлаган эди.

Унга кўра, келишувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг иқтисодий жиҳатлари ва Эроннинг “Битта камар - битта йўл” ташаббусидаги иштироки кўзда тутилганлиги Press TV нашрида берилган.

3. Байден Жонсонга “Битта камар - битта йўл”нинг муқобилини яратишни таклиф қилди

Жорийдаги AҚШ Президенти Жо Байденнинг айтишича, у 26 март куни Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан телефон орқали суҳбатда “демократик давлатлар” Хитойнинг “Битта камар - битта йўл” ташаббусига муқобил яратиши мумкинлигини маълум қилган.

“Биз Хитой ва улар “Битта камар - битта йўл”доирасида иштирок этаётган рақобат тўғрисида суҳбатлашдик. Мен, биз демократик давлатлар томонидан дунё бўйлаб ҳақиқатан ҳам ёрдамга муҳтож бўлган жамоаларга ёрдам бериш учун шунга ўхшаш ташаббусга эга бўлишимиз керак, деган фикрни ўртага ташладим”, дебди Байден.

Шунингдек, икки мамлакат раҳбарлари “ташқи сиёсатнинг умумий устувор йўналишлари, жумладан, Хитой ва Эрон бўйича яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олгани» ва, шунингдек, “Шимолий Ирландияда сиёсий барқарорликни сақлашнинг аҳамияти” ҳақида таъкидлашибди. Бу хабар Оқ Уй веб-саҳифасида эълон қилинган.

4. AҚШ ҳарбий кучларисиз Толибон уч йил ичида Aфғонистонда ҳокимиятни эгаллаши мумкин

Толибларнинг ҳаракати АҚШ қўшинлари мамлакатни тарк этгандан кейин бир неча йил ичида Aфғонистонда ҳокимиятни эгаллаши мумкин. Бу ҳақда 26 мар куни The New York Times хабар берди. Нашрнинг ёзишича, разведка хизмати AҚШ президенти Жо Байден маъмуриятига, агар AҚШ қўшинлари ва афғон ҳукумати ўртасида келишувга эришмасдан Aфғонистонни тарк этса, мамлакат 2−3 йил ичида Толибон назорати остига ўтишини айтган. Мамлакат расмийларига кўра, бу, ўз навбатида, “Aл-Қоида” террорчилик гуруҳига Aфғонистонда куч олиш имкониятини беради.

Ушбу тадқиқот ўтган йили Дональд Трамп Оқ Уй раҳбари бўлганида тайёрланган, аммо ошкор қилинмаган. Бу хабарни The New York Times газетаси тарқатибди.

“Толибон” ҳаракати вакили Aфғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетишни кечиктириш Доҳада эришилган тинчлик келишувларининг бузилиши сифатида баҳоланиши ҳақида огоҳлантирди. Вакил Афғонистонда зўравонликнинг давом этиши эҳтимоли учун жавобгарлик келишув шартларини бажармаган томоннинг зиммасида бўлишини ҳам эълон қилибди.

* * * * *

“Ҳаракат”: Бу хабарлар кўрсатмоқдаки, ҳамма нарса Хитой ва унинг атрофидагилар қўлида. Бошқалар бирон нарса қилишни ўйлашаётгани ҳам йўқ. Демак, ҳамма нарсани Ғарбнинг ўзи қилиши керак. Табиий, Ғарб деганда, Япония ва Жанубий Кореяни ҳам назарда тутмоқдамиз.