24 March 2021
15:29 - Шармандалик ва масхарабозлик: Ўзбекистонда яна коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилиши бошланди. “Ҳаракат”: Коронавирусга қарши уруш эълон қилиш керакмасми?

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги 10 февралдан буён илк бора коронавирусдан ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Шунингдек, касалхоналарда даволанаётганлар сони январ ойидан бери илк бор мингдан ошди.

Ўзбекистонда 23 март куни коронавирусга чалинган беморлардан бири вафот этгани ва расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 623тага етгани эълон қилинди.

ССВ матбуот хизмати хабар беришича, 23 март куни Ўзбекистонда яна 119 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган ва шу вақтгача касалликка чалинганлар сони 81 минг 678 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

- 1 нафари Қорақалпоғистонда,

- 1 нафари Андижон вилоятида,

- 4 нафари Бухоро вилоятида,

- 1 нафари Жиззах вилоятида,

- 2 нафари Наманган вилоятида,

- 1 нафари Самарқанд вилоятида,

- 2 нафари Фарғона вилоятида,

- 1 нафари Хоразм вилоятида,

- 13 нафари Тошкент вилоятида,

- 93 нафари Тошкент шаҳрида аниқлангани эълон қилинди.

Кеча кун давомида:

- Бухоро вилоятида 4 нафар,

- Хоразм вилоятида 4 нафар,

- Тошкент вилоятида 12 нафар,

- Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80045 (+96) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи ГЎЁКИ 98 ФОИЗНИ ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1010 нафар бемор даволанмоқда, улардан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Маълумот учун, ССВ матбуот хизмати маълумотларида сўнгги марта 10 февралда ўлим ҳолати қайд этилганди. Шифохоналарда даволанаётган беморлар сони мингдан ошиқ бўлиши эса сўнгги марта 6 январ куни кузатилган.

Шу хабарнинг ўзи кўрсатиб турибдики, дейди “Ҳаракат” мухбири, Ўзбекистонда ҲАҚИҚИЙ АҲВОЛ ҳар доимгидан ёмонлашиб бормоқда. Аммо, давлат расмийлари, жумладан, соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмийлари жим туриш йўлини танламоқдалар. Бундай аҳволга жим қараб туриш ҳам ЖИНОЯТДИР!

Ҳамма ўқувчиларимизни бу воқеаларга жим қараб турмасликка чақирамиз. Бошқа йўл йўқ, акс ҳолда давлатимиз ўлим йўлига ўтиб кетаверади!!! Бугунги эълон қилинган рақамларга ҳам ИШОНЧ ЙЎҚ. Демак, бизда коронавирусга қарши УРУШ ЭЪЛОН ҚИЛИШ вақти келмоқда!!!