19 March 2021
21:08 -
Пандемиядан кейин ҳаво йўллари соҳасида янги иштирокчилар пайдо бўлиши мумкин, дебди Қўмита Раиси Ўринбосари Фаррух Қорабоев
Бугун, 19 март куни АОКАда Монополияга Қарши Курашиш Қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинган ва журналистлар томонидан “Uzbekistan Airways” ва “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ каби монополия ташкилотларининг фаолияти нима сабабдан ҳалигача ўзгармаётгани ҳақида берилган саволларга қўмита мутасаддилари изоҳ бериб ўтишди.
“Агар қайсидир ташкилот ҳаво йўллари фаолияти билан шуғулланишни хоҳласа, уларга қонунчиликда ҳеч қандай тўсқинлик кўзда тутилмаган. Тегишли лицензия тартиби бўйича янги компаниялар бу соҳада фаолият кўрсатиши мумкин”, - дебди Монополияга Қарши Курашиш Қўмита Раисининг Биринчи Ўринбосари Бобир Каримов.
Қўмита Раиси Ўринбосари Фаррух Қорабоевнинг таъкидлашича, Рақобатни ривожлантириш стратегиясида ҳаво йўллари соҳасига алоҳида эътибор берилган.
“Биринчи навбатда соҳани тартибга солувчи давлат органи ташкил этилди. Бундан ташқари, аэропортлар алоҳида субъект сифатида ўзининг парвозлар харитасини шакллантириши, маҳаллий ва чет эл компанияларини жалб қилиши учун “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари Авиакомпанияси” иккига бўлинди. Ҳозирда 11та аэропортдан 9тасида очиқ осмон режими жорий қилинган. Пандемиядан кейин бу соҳада янги иштирокчилар пайдо бўлади”, - дебди Фаррух Қорабоев.
Шунингдек, қўмита раисининг бошқа бир ўринбосари Бекзод Умматовнинг маълум қилишича, ўтган давр мобайнида “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖга нисбатан 3 марта тегишли кўрсатма берилган. Хусусан, корхоналардан олинган асоссиз даромадлар ва 2,5 мингдан ортиқ йўловчиларга сотилган чипта нархларининг асоссиз оширилган қисми қайтариб берилган, шунингдек, электрон чипта харид қилиш учун комиссия фоизлари камайтирилган.
“Темир йўллар бизда табиий монополия ҳисобланади. Табиий монополия ҳисобланган соҳалар иқтисодий асосланган бўлиши керак. Тарихан шароит маҳсулотларни темир йўлда ташишни мажбур қилган. Шу сабаб бу жараённинг бориши бирданига амалга ошмаяпти”, - дебди Бекзод Умматов.
Хуллас, дейди “Ҳаракат” мухбири, бу қисқа хабарни тўғри тушуниш учун катта хабар тайёрлаш керак. Фаррух Қорабоев каби яхши гаплар айтаётганлар бор, бошқалари ҳам бор.