04 March 2021
21:49 - Навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг видеоанжуман шаклидаги саммитида кўпқиррали “ўзгаришлар” тарафдори бўлганмиш
Бу анжуман Туркия Президенти Ражаб Эрдўған раислигида ўтибди ва унда қуйидагилар иштирок этибди:

- Туркия Президенти Ражаб Эрдўған,
- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё,
- Афғонистон президенти Ашраф Ғани,
- Озарбойжон президенти Илҳом Алиев,
- Тожикистон президенти Имомали Раҳмон,
- Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамед,
- Эрон президенти Ҳасан Руҳоний,
- Қирғизистон президенти Садир Жапар,
- Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқа,
- Покистон Бош Вазири Имрон Хон,
- ИҲТ бош котиби Ҳади Сулаймонпур.

Саммит кун тартибига мувофиқ COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ушбу нуфузли ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилгани Ўзбекистонда чиқадиган қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида қайд этилди.

Шавкат Мирзиё ўзининг узундан-узоқ нутқида ўзаро савдо ва инвестицияларни кўпайтириш ва транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик стратегик муҳим устувор йўналиш этиб белгилаш бўйича лофлар отибди. У “Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор” темир йўли ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби масалаларни ҳам тилга олибди. Аммо, уларга ҳеч ким эътибор ҳам бермабди.

Ўзбекистонда эълон қилинган ўта қисқа хабарда айтилишича, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг раҳбарлари ўз нутқларида ҳамма мавзуларни оқлашибди, жумладан, бу ташкилотнинг навбатдаги, 15-саммитини Туркманистонда ўтказиш юзасидан келишувга эришишибди.

Хуллас, навбатдаги масхарабозлик йиғилиши – айнан мусхарабозлик руҳида - битибди.

Масхарабозлик йиғилиши бўйича биронта расм ҳам қўйилмабди.