25 February 2021
18:46 - Газ “заправка”ларининг иш вақти яна чекланибди, буёғи нима бўлади?
“Ҳудудгазтаъминот” хабар беришича, 25 февралдан Ўзбекистондаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларининг газ узатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилди.

“Республика гидрометеорология хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 24-27 феврал кунлари юртимизга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида, республикамизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли, табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Ушбу муносабат билан “Hududgazta'minot” АЖ шуни маълум қиладики, табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Hududgazta'minot” АЖ барча автотранспорт ҳайдовчиларидан ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00дан, кечки 15:00 вақт оралиғида хавфсизлик техникаси қоидалари асосида амалга оширишларини сўрайди”, дейилади ташкилот хабарида.

Хуллас, дейди “Ҳаракат” мухбири, шунақа массхарабозлик руҳидаги навбатдаги хабар тарқатилди. Унинг масхарабозлиги – Ўзбекистонда ҳамма нарса яхши кетаётгани сабабли, ҳозирги аҳволдан тезроқ чиқиб олиш йўналишида бир нарсалар қилиш эди. Кўриб турибмизки, аҳвол ҳали ҳам ДАБДАЛА экан.

Нима ҳам дердик, нима қилиш керак, деган савол устида ўйлашни давом эттириш керак.