24 February 2021
22:49 - Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларини боғлайдиган "Тахтиқорача довони" яна вақтинча ёпилгани ҳақида

Бу икки вилоятни боғлаб турган Тахтиқорача довонида автотранспорт автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилгани ва бу ҳақда Ички Ишлар Вазирлигининг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) маълумот тарқатдилар.

Бунга кўп миқдорда қор ёғгани ва ноқулай об-ҳаво сабаб бўлгани ҳам очиқча айтилмоқда.

Хабарларда айтилишича, “Об-ҳаво ўзгариб, қор ёғишда давом этаётганлиги сабабли, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтиқорача довонида” автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди”, дейилган хабарларда.

Эслатиш керакки, ИИВ ЙҲХББ барча йўл ҳаракати иштирокчиларини йўлларда эҳтиёт бўлишга чақирган ва ҳаммага айнан шундай мурожаат қилган эди. Бу икки вилоятни боғлайдиган “Тахтиқорача довони” автомобиллар қатнови учун вақтинча ёпилгани ҳам Самарқанд вилоят ИИБ Ахборот Хизмати тарафидан хабар қилинган эди (қаранг - 28 декабрь 2020 йил).

Қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, Ўзбекистонда ҳар турли йўлларни бекитиш давом этаркан, бизда ҳамма нарса “ЯХШИ” эканлигига қандай баҳо беришимиз керак?! Бу довон бекитилса ҳам, бу икки вилоят “Жом йўли” орқали алоқани давом эттиришлари мумкин-ку!?

Расмда бугунги эмас, аввалги йўл бекилиши пайтида олинган аҳволни кўрмоқдасиз.