19 February 2021
13:49 -
Ўзбекистоннинг ҳозирги хўжайини Шавкат Мирзиё ўзининг адаши Шавкат Абдураззоқни Наманган вилояти ҳокими этиб тасдиқлатгани ҳақида. “Ҳаракат” бу ҳақда нима дейди?
Кечадан бери шу вилоятда бўлган Шавкат Мирзиё бугун Халқ Депутатлари Вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этибди ва айнан шу йиғилишда 2020 йил 25 сентябрдан буён Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаёган Шавкат Абдураззоқ вилоят ҳокими этиб тасдиқлангани, шундай қилиб, унинг лавозимидан “вақтинча бажарувчи” сўзлари олиб ташлангани хабар қилинди.
Шу йиғилишда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиё аввалги ҳокимнинг ишларини мақтаб, қуйидаги руҳда давом эттирибди:
“Энди янги ҳоким масаласида гапирсак. Шавкат Абдуразоқ Наманган тумани, Наманган шаҳрида ҳоким бўлган, Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири, вазир бўлиб ишлаган. Наманганнинг шароитини, халқнинг дардини, Тошкентдаги кабинетлар эшигини қандай очишни, масалани қандай ҳал қилишни билади.
Наманганга Тошкентдан бирорта вазирни олиб келиш мумкин эди, лекин Наманганни яхши биладиган одам қўйилиши тўғрироқ бўлади. Мен Шавкат Абдураззоқовни Наманган вилояти ҳокими вазифасига тавсия қиламан. Ҳозирги ҳолатда ундан яхшироқ номзод йўқ, деб ўйлайман. У сизлар учун янги одам эмас, ўз ичингиздан чиққан одам.”
Табиий, бу йиғилишда Шавкат Абдураззоқнинг номзоди Наманган вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан қўллаб-қувватланибди.
Хуллас, шунақа масхарабозлик руҳидаги йиғилишда Наманган вилояти ҳокими вазифасига тасдиқланган Шавкат Абдураззоқ бу номга муносиб кўрилгани учун миннатдорлик билдириб, нутқ сўзлабди.
Маълумот учун айтиш керак, Шавкат Абдураззоқ 2020 йил 25 сентябрда Фарғона вилоятига ҳоким бўлиб ўтган Хайрулла Бозоров ўрнига Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлганди. Наманган вилоятига ҳоким бўлгунга қадар Шавкат Абдураззоқ 2020 йил март ойидан буён Экология ва Атроф Муҳитни Муҳофаза Қилиш Давлат Қўмитаси раиси сифатида ишлагани, у 2015-17 йилларда Наманган тумани ҳокими, 2017-20 йилларда Наманган шаҳар ҳокими бўлгани ҳам алоҳида урғуланган.
Қисқа қилиб айтсак, масхарабозлик руҳидаги йиғилишда, шу кунгача вилоятда танилиб қолинган Шавкат Абдураззоқ ҳақиқий ҲОКИМ бўлибди. Табиий, бу ерда ҳеч нарса ўзгармайди, ҳамма ишлар эскиси каби давом этаверади. Нима ҳам дердик, БЕЧОРА Наманган!