17 February 2021
17:20 - Жуда қизиқ: Америкаликлар АҚШ тарихидаги энг яхши ва энг ёмон президентларни танлашибди. Шунга ишонадиганлар борми?

Америкаликлар Барак Обама ва Авраам Линкольнни АҚШ тарихидаги энг яхши президентлар деб аташгани ҳақида YouGov хизмати ва The Economist маркази ўтказган сўровнома натижалари дарак бермоқдамиш. Бўлиши мумкин, аммо булар анализ қилиниши ва тўғри хулоосалар чиқарилиши керакмасми?

Ҳамма гап шундаки, Economist survey ва YouGov АҚШ аҳолисининг турли даврларда фаолият юритган давлат раҳбарлари сиёсатига нисбатан муносабатини аниқловчи тадқиқот ўтказиб, жорийдаги йилнинг 6-9 февраль кунлари 1,5 минг америкалик ўртасида ўтказилган сўровнома давомида АҚШнинг энг яхши ва энг ёмон президентларини аниқлашибди.

Бу сўровнома натижаларига кўра, АҚШнинг 44-президенти Барак Обама энг яхши президентлар рўйхати етакчиси бўлибди (унга респондентларнинг 18 фоизи овоз берган), 2-ўринни 17 фоиз овоз билан Авраам Линкольн, 3-ўринни Дональд Трамп (13 фоиз), кейинги ўринларни эса Франклин Д. Рузвельт (12 фоиз), Райан Рейнольдс (10 фоиз) ва Жорж Вашингтон (9 фоиз) эгаллашибди.

Респондентлар фикрига кўра, энг ёмон президентлар рўйхатидан Дональд Трамп (46 фоиз), Барак Обама (24 фоиз), Ричард Никсон (5 фоиз), Кичик Жорж Буш (4 фоиз) ва Билл Клинтон (4 фоиз) жой олишибди.

Республикачилар фикрига кўра, энг яхши президентлар олтиталиги қуйидагича кўриниш олган: Доналд Трамп (36 фоиз), Рональд Рейган (18 фоиз), Линкольн (13 фоиз), Жорж Вашингтон (11 фоиз), Жон Кеннеди (5 фоиз), Франклин Рузвельт (3 фоиз). Демократлар эса Обамани (34 фоиз), Рузвельтни (19 фоиз), Линкольнни (17 фоиз), Кеннедини (7 фоиз), Вашингтонни (6 фоиз), Билл Клинтон (4 фоиз) ва Жимми Картерни (1 фоиз) энг яхши президентлар деб топишгани ҳам диққатга сазовордир.

Бу текшириш натижалари яхшигина анализ қилиниши керак, дейди “Ҳаракат” Агентлиги. Нимага бу ерда жуда кўп АҚШ прездентлари умуман тилга олинмаган? Бу саволлар устида ҳамма ўйлаши керак!