11 February 2021
20:35 - Қашқадарё ҳокими Зойир Мирза шу вилоятда ишлаётган ҳокимларга янги хизмат автомобили сотиб олишни тақиқлабди. Унинг бунақа ишларга ҳаққи борми?

Зойир Мирза (расмда) янги хизмат машинаси сотиб олишга мораторий эълон қилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, вилоят ҳокими Зойир Мирза вилоятда фаолият юритувчи 15 нафар ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат автомобили сотиб олишни тақиқлаган. Бу ҳақда вилоят ҳокими президент Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги селектордан сўнг ўтказилган қисқа муҳокама йиғилишида маълум қилгани айтилмоқда.

- Косон Тумани Ҳокими ва вилоят ҳокими ўринбосари - Вилоят Инвестициялар ва Ташқи Савдо Бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Баҳром Юсупга рухсат берганмиз, - дебди Зойир Мирза. - Унинг ўрнига аҳолига фойдаси тегадиган бирор иш қилайлик. Фақат, зарурат туғиладиган бўлса, вилоят сессиясида тасдиқлансагина, рухсат берамиз.

Хуллас, шунақа янгилик. Аммо, саволлар туғилади: ҳокимнинг шундай тақиқларга ҳаққи борми? Ҳурматли ўқувчиларимиз бу масалага ҳам фикр билдиришлари керакмасми?