10 February 2021
18:52 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Шавкат Мирзиёга кўра, ҳар қандай мажлисбозликни йиғиштириш керакмиш
Президент Шавкат Мирзиё Бош Вазирга маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақиришни қатъиян тақиқлаш бўйича топшириқ бергани ҳақида Kun.uz Интернет нашри хабар тарқатгани устидан кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайсан, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Нимамиш, Шавкат Мирзиё раҳбарлигида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”даги режалаштирилган вазифалар бўйича селектор ўтказилмоқдамиш. Тадбирда барча вазирликлар, вилоятлар раҳбарлари иштирок этмоқдамиш.

“Давлат дастури бўйича менга халқимиздан келиб тушган 2 мингдан ортиқ таклифларни олиб келишди. Мен бундан жуда хурсанд бўлдим. Чунки халқимиз ўйғонмоқда.

Ҳар қанча қийин бўлмасин, жорий йилда 500 минг нафар ёшлар ва 200 минг аёлларни иш билан таъминлаш ҳамда “темир дафтар”га кирган 300 минг нафар кишини камбағалликдан чиқариш лозим.

Агар барча топшириқларга қунт билан, ақл ва садоқат билан ёндашилса, ҳаммасини бажарса бўлади”, дебди Шавкат Мирзиё ва камчиликлар ҳақида ҳам гапирибди.

Мана унинг бу ҳақдаги гаплари: “Ҳар қандай мажлисбозликни йиғиштириш керак. Йиғилишларни фақат маҳаллаларда ўтказинглар, халқ билсин, Бош Вазирга топшириқ – маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақириш қатъиян тақиқланади.

Бу “участковой”ларга бошлиқ бўлмаган одамнинг ўзи йўқ экан. Ички ишлар тизими масаласини ўзи яқин орада алоҳида кўриб чиқамиз”.

Хуллас, кўриб турибмизки, бу селектор мажлисидан ҳам ҳеч қандай фойда бўлмайди, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Бу ишга сайтимизнинг фаолларини тортиш керак, айнан улар ҳақиқатни халққа етказсалар, халқнинг кўзи очилишга бошлайди. Мана шунақа ишдан фойда бўлади!

Бу хабарга қўйилган ягона расмда Шавкат Мирзиёни кўрмоқдасиз.