09 February 2021
23:00 - Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Россияга қарши янги санкциялар киритилиши мумкинлигини айтмоқда
Россияга нисбатан навбатдаги қадамлар 22 февралда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида ва Европа кенгашининг март ойидаги йиғилишида муҳокама қилиниши хабар қилинмоқда.

"Биринчи навбатда, 22 февралда бўлиб ўтадиган ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида ва Европа кенгашининг март ойидаги йиғилишида буни муҳокама қиламиз. Биз олдинга ҳаракат йўлини тақдим этамиз ва аъзо мамлакатлар навбатдаги қадамлар тўғрисида қарор қабул қилади", - дебди Жозеп Боррел.

Аввалроқ Европа парламентининг юзга яқин депутати Жозеп Боррелнинг Россияга ташрифидан сўнг унинг истеъфосини талаб қилгани тўғрисида хабар тарқатилган эди, уларнинг фикрича, ЕИ дипломатияси раҳбарининг Москвага сафари муваффақиятсиз бўлган.

Хуллас, Европа парламенти депутатлари жуда ҳам тўғри қадам қилган дейди мухбиримиз. Аслида, ЕИ дипломатияси раҳбари ҳар бир қадамини тўғри ўлчаб, ўша ўлчов доирасида ишлар қилиши лозим. Чунки, Европанинг Алексей Навалний иши бўйича ҳар бир қадами жуда муҳимдир.