31 January 2021
16:47 -
Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазирига янги ўринбосар Олимхон Рустамов тайинлангани ҳақида

Бу одам 1966 йилда туғилган, 1989 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини тамомлаган. 2005−2014 йилларда Ҳисоб Палатасида Бош инспектор, 2014−2016 йилларда - Навоий Кон-Металлургия Комбинати Бош Директори Ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2016−2017 йилларда “Ўзбекнефтгаз” раисининг Иқтисодиёт ва Молия бўйича Ўринбосари бўлган, 2017−2019 йилларда Ҳисоб Палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган экан.
У 2019 йил сентябрида ҳозирги номи Иқтисодий Тараққиёт ва Камбағалликни Қисқартириш Вазирининг Ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Мана, 2 йил ҳам ўтмасдан, уни яна муҳим вазифага тайинлашибди. Нима, у Шавкат Мирзиёга шунчалик керакмиди?