23 January 2021
20:33 - Алексей Навалнийни ҳимоя қилишга чиққан намойишчиларни Россияда оммавий қўлга олишлар бошлангани ҳақида

Оммавий ахборот воситаларида 25 шаҳарда мингдан ортиқ киши қўлга олингани хабар қилинмоқда.

Масалан, фақат Москвада мухолифатчи Алексей Навалнийнинг қўлга олинишига қарши ўтказилаётган намойишларда ўн минглаб одам, қўлга олинганлар сони мингга яқинлашгани ҳам айтилмоқда. Масалан, Алексей Навалнийнинг турмуш ўртоғи Юлия Навалная ҳам бугун Пушкин майдонида қўлга олинди, бир неча соатдан кейин қўйиб юборилди.

Маълумки, 44 ёшли Алексей Навалний Москвадаги Шереметево аэропортидаги чегара назорати постида Россияга кириб келган куни, яъни 17 январ куни қўлга олинган ва ўшандан бери уни 2014 йилдаги жазо муддатини бузгани учун қайтдан жазолаш ниятида ушлаб туришибди. Ушлаб туриш муддати 1 ой деб белгиланди, суд феврал ойини бошларида бўлиши айтилмоқда.

Суд ҳукми эълон қилиниши билан келаётган шанба куни, яъни бугун ҳаммани рухсатсиз намойишга қилишга чақирилган эди. Мана биринчи чақириқнинг ўзи бутун Россияни оёққа турғазди.

Кўрамиз, буёғи нима бўлади.