12 January 2021
19:09 - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг Самарқанд вилоят ташкилоти лидери Холиқназар Ғани 81 ёшга тўлди
Авваламбор қадрдон дўстимиз ва сафдошимиз Холиқназар Ғанини туғилган кунининг 81 йиллиги билан чин кўнгилдан табриклаймиз. Ҳамма орзу-ниятларингизга етишинг, кейинги юбилейларингизни биргаликда нишонлайлик.

1940 йилнинг 12 январида туғилган Холиқназар Ғани олим сифатида улуғ ишлар қилган одам. Аммо, у киши 1988-1989 йиллари ўзбек тилига давлат тили мақоми бердириш, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштириш каби мақсадлар билан тузилган “Бирлик” Халқ Ҳаракатига қўшилиб, ватан ва халқ учун буюк ишлар қилганлиги ҳам буюк ишлардан биридир.

Бир вақтлар Холиқназар акани бир неча марта маҳаллий хавфсизлик хизмати ходимлари ўғирлаб кетиб, бир неча кунлаб у киши ҳақида ҳеч қандай маълумот бермадилар. Тошкентлик вакилимиз, аниқроғи, ташкилот раҳбарларидан бири Васила Иноят атайлаб Самарқандга бориб, у кишини озод қилдирганлиги ҳам ҳаммага маълум.

Хуллас, Холиқназар Ғани ака қилган буюк ишлари билан тарихимизда, жумладан, "Бирлик" тарихида умрбод қолади. Бугун у кишини туғилган кунларининг 81 йиллиги билан чин кўнгилдан табриклаймиз.

“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси
Марказий Кенгаш Ҳайъати