09 January 2021
14:31 - Совуқда саргардон пойтахтдаги олмазорликларни “кўп қаватли уйлар қачон исийди?” саволи қизиқтирмоқда. Шунга нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз?

Тошкент шаҳридаги Олмазор тумани Бешқўрғон 4-мавзедаги кўп қаватли уйларда 2020 йил 20 ноябрдан буён иситиш батареялари ишламаётгани туфайли, у ерда яшовчи аҳоли совуқдан ҳамон азият чекаётгани хабар қилинмоқда.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Агентлиги хабар қилишича, чорасиз қолган аҳоли кўплаб ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. “Уйларимиз ўта совуқ. Хавфли бўлса-да, газ ёқяпмиз. Кондиционер, электрли иситиш мосламаларидан фойдаланяпмиз. Болалар жуда совқотишяпти. Уларнинг устидан қават-қават кўрпачалар ўраймиз. Иссиқлик ҳам, иссиқ сув ҳам норма бўйича берилмаяпти. Бу йил жуда қийналиб кетдик, азобда қолдик. Совуқда ўтирибмиз, уйимизнинг 4 та хонаси музлаб ётибди”, дейилмоқда аҳоли вакилларининг шикоятларида.

Олмазор тумани иссиқлик таъминоти инспектори Дилшод Абдураҳмонов ушбу ҳолат юзасидан қуйидагича изоҳ берган: “Ҳозир бу ердаги муаммо босим етиб келмаслиги билан боғлиқ. Босимнинг меъёрдан паст келаётгани учун кўпгина уйлар исимаяпти. Бугунги кунда шунга чора қилиб бошқа жойдан трасса тортиш устида ишламоқдамз.”

Хонадонларда радиаторларнинг совуқ бўлишига бутун уйнинг иситиш тизимида циркуляция етишмаслиги ҳам сабаб бўлганлиги алоҳида таъкидланмоқда экан.

Масалан, мазкур вазиятдаги ноқонуний асосга тўхталиб, қуйидагилар айтилмоқда:

“Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 75-бандида етказиб берувчи асосий камчиликларни йўқ қилолмаяпти. Шу сабабли, маълум қилинишича, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги масъул ташкилот вакиллари билан тузилган далолатномага кўра, 20 ноябрдан бошлаб ушбу муаммо бартараф этилгунича аҳоли иссиқлик таъминоти бўйича кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ тўламайдиган бўлди.”

Хуллас, шунақа масхарабозлик ҳозиргача пойтахтда давом этмоқда. Айбдорлар ҳалигача тўла айбни бўйнига олмасдан, турли қилиқлар қилиш билан машғул. Қани, ҳурматли ўқувчиларимиз, шу каби масалалар бўйича сизнинг фикрингиз қандай? Келинг, шу масалаларни муҳокама қилиб, раҳбариятга етказайлик!


Бу расмлар шу Агентлик тарафидан берилганини ҳам унутмайлик.