Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги ўзбекистонлик фуқароларни Россия Федерациясига киритиб қўйиш ваъдаси билан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган эълонлар юзасидан яна бир бор огоҳликка чақирди ва бу масалада ҳали ҳам янгилик йўқлигини урғулади.
Бу агентликнинг матбуот котиби Ортиқхўжа Норов айтишича, пандемия сабабли ўтган йилнинг март–апрел ойларидан бошлаб халқаро қатновлар, шу жумладан, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги мунтазам авиақатновларга киритилган чекловлар ҳамон амалда қолмоқда. Бу эса, ўзбекистонлик фуқароларнинг айни пайтда Россияга индивидуал тарзда киролмаслигини англатармиш.
“Шу ўринда юртдошларимиздан Россия Федерацияси ҳудудига олиб кириб қўйиш хизматларини таклиф этаётган шахсларга ишонмасликларини ва турли йўллар билан ушбу мамлакатга ноқонуний кириб боришга уринмасликларини тавсия қиламиз. Турли сохта ҳужжатлар билан чегараларни кесиб ўтишга уриниш Ўзбекистон ва Россия қонунларига кўра жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин. Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари ва иш берувчиларнинг танловларидан ўтган тақдирда ташкиллаштирилган ҳолда ушбу мамлакатга ишга кетишлари мумкин”, – деб маълум қилмоқда.
Ҳамма биладики, Ортиқхўжа Норов айни пайтда агентлик пандемия даврида хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда хорижга ишга жалб қилиш мақсадида хорижий иш берувчилар ва рекрутинг ташкилотлари билан музокаралар ўтказмоқда. Айнан шу киши Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги номидан декабр ойида ҳам айни мавзудаги огоҳлантириш билан чиққанди.
Кўриб турибмизки, бу ШАХС ҳали ҳам Ислом Карим замонида каби одамларни лақиллатиш билан овора. Ҳурматли ўқувчилармиз, бу каби одамларга эхтиётлик билан ёндошиш лозим. У ўзининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида тарқатилган маълумотларида айнан ҳозир айтилган фикрларни билдирганди.