03 January 2021
17:11 - Иш ҳақлари жорийдаги йилнинг 1 февралидан яна ошади, бу эса талабаларнинг контракт тўлови бўйича саволлар туғдирадику! “Ҳаракат” Нима дейди?
Мамлакатимизда талабалар иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори оширилиши ҳақидаги янгиликни ҳадик билан кутиб олишмоқда. Чунки, уларнинг аксарияти тўлайдиган контракт миқдори ҳам ошади-ку!

Президент Шавкат Мирзиёнинг қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори 10 фоизга оширилиши белгиланган.

- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 747,3 минг сўм миқдорида (ҳозир 679,3 минг сўм);
- базавий ҳисоблаш миқдори - 245 минг сўм миқдорида (ҳозир 223 минг сўм) белгиланган.

Демак, қонунчиликка мувофиқ жарималар ва талабаларнинг контракти ҳам 1 февралдан 10 фоизга ошиши керак. Сабаби аниқ – контрактлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган. Демак, эндигина дастлабки ярим йиллик контрактни тўлаб қутулган талабалар ва ота-оналар айнан иккинчи ярим йилликда, яъни март ойида янги оширилган тўловнинг ҳаракатини қилишлари зарур бўлади-ку!

Бу мавзу кўтарилганда қатор саволлар туғилаётгани ўз-ўзидан маълум. Чунки, Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазири Иномжон Мажидов контракт тўлови ўзгариши масаласида сўзларкан, 2020-2021 ўқув йилида контракт тўлови миқдори ўзгаришсиз қолиши ҳақида гапирган эди. Хўш, нима бўлмоқда ўзи?

Вазирнинг бу сўзлари юқоридаги қарор бўйича янги нархларга татбиқ этиладими, йўқми? Иш ҳақлари ва стипендиялар ошиши натижасида молиявий мустақил ОТМлар контракти қандай ўзгаради?

Маълумки, сўнгги йилларда контракт тўловлари бўйича қатор ислоҳотлар ўтказилди, тарихда кузатилмаган воқеа юз бериб, контракт миқдори туширилди, тўловни ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилгани эълон қилдинди. Хўш, амалда нима бўлади?

Ҳурматли ўқувчиларимизга мурожаат қиламиз, келинг, амалда нима бўлиши ҳақида ўйлайлик! “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари ҳамма нарса тескари йўналишдан кетишига ишонишмоқда! Келинг, шулар ҳақида ўйлайлик! Фикрларингизни бизга ҳам билдиринг! Ҳамма билан уларни муҳокама қилайлик!