02 January 2021
20:01 - Нимага Хитой режими коронавирус пандемияси COVID-19 ҳақида кераксиз мақолалар чиқаришни тақиқлаганди?

Бу ва бу каби саволлар кўп вақтдан бери яшашни давом эттирмоқда. Ҳа, айнан 2020 йилдан аввалги ойларда Хитойнинг баъзи туманларида бўлаётган воқеалар яширинча ўрганилишга бошланган эди. Мана орадан жуда кўп вақт ўтди, аммо ҳалигача бу воқеалар ҳақида очиқча хабар бериш йўллари берклигича қолмоқда.

Ҳозир шу кунларда бу воқеалар атрофида турли яширин йўллар билан олинган фикрлар эълон қилиш давом этмоқда. АҚШнинг Associated Press агентлиги билдиришича, ҳамма нарса Хитой раҳбариятининг, аниқроғи, Хитой раиси, бизнинг тил билан айтганда, Хитой Президентининг топшириғи билан бўлмоқда. Яъни, Хитойнинг жорийдаги раҳбари Си Цзинпиннинг ёзма ва бошқача топшириғлари билан амалга оширилаётган эмиш.

Бу агентлик билдиришича, Хитой ҳокимиятининг аввалдан бери ижро этиб келинаётган ҳужжатлари, Хитой ва қўшни мамлакатларнинг мутахассислари ҳамда расмий шахслари билан олиб борилган суҳбатлари, ҳатто Хитой раҳбарияти ҳамда бошқа расмий ҳужжатлари асосида олиб борилаётгани эълон қилинмоқда экан.

Мана шу хабарга қўйилаётган одддийгина расм ҳам расмий рухсат асосида тайёрланган экан.