26 December 2020
23:19 - Сенсация: Ўзбекистоннинг янги хўжайини Шавкат Мирзиё 2021 йил учун мамлакат бюджетини тасдиқлабди

Бугун 2021 йил учун Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети тўғрисидаги қонун президент Шавкат Мирзиё тарафидан имзолангани хабар қилинди. Қизиғи шундаки, бу қонун билан 2021 йил учун давлат бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланганмиш.

Шу қонунга кўра, қуйидаги рақамлар тасдиқланибди:

- 2021 йил учун қуйидаги айрим тўлов ставкалари тасдиқланди:
- мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари;
- товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимларнинг чекланган ставкалари;
- автотранспорт йиғимларининг ставкалари.

Қонунда таъкидланишича, Ўзбекистон бюджети тизими бюджетларининг олти ойлик ижроси якунлари бўйича даромад прогнозлари бажарилмаган ва жорий молия йилининг охиригача уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолда, республика бюджети умумий харажатларининг 3 фоизи ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш ҳукумат таклифига кўра, парламент томонидан амалга оширилармиш.

2021 йил учун Давлат Бюджетининг тақчиллиги чекланган миқдори Ялпи Ички Маҳсулотнинг 5,4 фоизи миқдорида белгиланибди.

Маълумот учун билдириш керакки, 2021 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 178 триллион 712 миллиард сўмни ташкил этиб, 2022 йилда ушбу кўрсаткич 208 триллионга етиши режалаштирилганмиш.

Жумладан, Давлат Бюджети даромадлари 2021 йилда 147 триллион сўм бўлиши кутилмоқдамиш, консолидациялашган бюджет харажатлари эса 216 триллион сўмдан ошиб, масалан, давлат бюджети харажатлари 149 триллион сўм бўлиши кутилмоқдамиш. Ушбу Қонун 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга кирармиш.

Қаранг, бу қонун эмас, оддий масхарабозлик ҳужжатига ўхшамоқда. Кўрамиз, келаётган йилнинг охирида аҳволимиз қандай бўлади? Шавкат Мирзиё қаерда бўлади?