22 December 2020
23:10 - “Жумҳурият” газетаси билдиришича, Туркияда коронавирусдан ўлаётганлар сони ортиб бормоқда. “Ҳаракат”: Ўзбекистондачи?

Туркия Соғлиқ Вазири Фаҳритдин Хўжа билдиришича, коронавирус ҳужумлари айнан Туркияда кучли шаклда давом этмоқда. Масалан, бугун бу мамлакатда 3 мингдан кўпроқ одам шу касалликка учради, ўлганлар сони 251 га чиқди.

Хуллас, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбири, Туркияда шу касаллик туфайли оламдан ўтаётганлар сони тўхтовсиз ортиб бормоқда. Буёғи нима бўлади?

Тўғри, ҳозир гўёки Ўзбекистонимизда касаллар сони ўта камайганлиги билдирилмоқда, аммо аҳвол янада ёмонлашаётгани шубҳасиздир. Ҳурматли ўқувчиларимизни шу масала устида ўйлашга чақирамиз, чунки, келажак бизни ҳам уруши шубҳасиздек кўринмоқда!

Келинг, бу масала устида биргалашиб ўйлайлик, акс ҳолда, келажагимиз қандай бўлиши ҳозироқ кўриниб турибди.