17 December 2020
16:03 - Навбатдаги масхарабозлик: Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 32 нафар болага ер майдони тақсимлаб берилгани ҳақида

Ўзбекистондаги Шавкат Мирзиё режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Сирдарёнинг Мирзаобод туманида 32 нафар ёш болага ярим гектардан ер ажратиб берилганмиш. Шунга ишонасизми?

Аммо, айнан шундай бўлгани, яъни Мирзаобод туманида Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари К.Собиров, Мирзаобод тумани ҳокими Ж.Яриев, туман халқ қабулхонаси раҳбари, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Р.Анорбоев, туман ёшлар ишлари агентлиги ҳамда туман сектор раҳбарлари ёшлар дафтарини шакллантиришда ер сўраб мурожаат қилган 32 нафар фуқароларнинг ҳар бирига 50 сотихдан жами 16 гектар экин ер майдони фойдаланиш учун тақсимлаб берилганмиш. Бу ҳақда Мирзаобод тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар тарқатибди.

Бу хабарчага расм ҳам илова қилинган – уни биз ҳам илова қилмоқдамиз.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, шу хабарга ишонадиганлар борми? Фикрларингизни бизга ҳам билдиринг, Мирзаобод тумани раҳбарларига “миннатдорчилик” билдирайлик.