15 December 2020
19:01 - Соғлиқни Сақлаш Вазири Aбдуҳаким Ҳожибоев АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилгани ҳақида
Вазирлик Матбуот Хизмати хабар қилишича, Соғлиқни Сақлаш Вазири Aбдуҳаким Ҳожибоев AҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниэл Розенблюмни қабул қилиб, соғлиқни сақлаш соҳасидаги келгуси ҳамкорлик сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилишибди.

Хабарда айтилишича, мулоқот давомида элчи мамлакатимизда Covid-19 билан курашиш борасида оператив ва ўз вақтида самарали чоралар кўриш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган улкан ишларни қайд этибди, ўз навбатида, вазир ушбу ишни амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдам учун элчига миннатдорчилик билдирибди. Вазир AҚШ нафақат моддий ва гуманитар, балки консультатив ёрдам ҳам кўрсатганини таъкидлабди.

Тадбирда, шунингдек, AҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) билан самарали ҳамкорлик олиб борилаётгани хусусида ҳам гап борган. Бундан ташқари, океанорти мамлакати Covid-19’га қарши кураш учун 9 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратган, бу техник кўмак, лаборатория ускуналари ва тест тизимлари, шунингдек, мамлакат бўйлаб шифохоналарда ўрнатилган 200та сунъий нафас бериш аппаратларини ўз ичига олган.

Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида йод-бром маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун “GRP International” компанияси томонидан “Asian Pharmaceutical Industrial Group KRG” қўшма корхонаси ташкил этилоқда экан.

Хуллас, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбири, Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазири Aбдуҳаким Ҳожибоев AҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниэл Розенблюмни қабул қилибди, аммо элчи гапирган гаплар номигагина тилга олинибди.Тахмин қилиш мумкинки, Дэниэл Розенблюм кўп фойдали маслаҳатлар берган, аммо вазирликнинг хабарида улар номигагина тилга олинган.