11 December 2020
02:19 - Энг катта масхрабозлик: Бош Прокуратура ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаб борармиш? “Ҳаракат”: Шунга ким ишонади?
Кеча, 10 декабрда Бош Прокуратура халқни алдашни давом эттириш мақсадида айтишича, айнан шу идора ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаб боришга ваъда берибди ва бу ҳақда Telegram каналида эълон берибди . Нимамиш, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё шундай ваъдалар беришга чақирганмиш!

Ҳамма биладики, Шавкат Мирзиё 13 йил Бош Вазир бўлган йиллари ҳам шундай ваъдалар бериш билан овора бўларди, аммо фойдаси бўлмасди, энди бўлиб қоладими?

Бош Прокуратуранинг эълонида айтилишича, нарх ошиши эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларга 220 минг тонна маҳсулотлар келтирилиб, нархлар мўътадиллаштириб борилганмиш. 1 минг 830 та раста ва савдо нуқтадан иборат озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркалари ташкил этилиб, уларда маҳсулотлар бошқа расталарга нисбатан арзон сотилмоқда ЭМИШ!!!

Биз бу ерда бор-йўғи 2 та рақамни тилга олдик, аслида, бу каби рақамларнинг ҳаммаси ёлғон! Уларнинг қанчалик тўғрилигини исботлаш учун Бош Прокуратуранинг ишонч телефонига қўнгироқ қилиш ҳам сўралган. Аммо, ким бу телефондаги сўровларга тўғри жавоб беролади?

Эслатиш керакки, авваллари ҳам Ўзбекистондаги бош мухолифатчи ташкилот – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси – кўп йиллардан бери мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш кераклигини айтиб келмоқда. Шундай қилинса, бу ислоҳотларнинг марказида ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ тўла бозор иқтисодиётига ва ДЕМОКРАТИЯ ЙЎНАЛИШИГА ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифлар амалга оширилмаётгани кўринган бўларди!

Мана, масаланинг ечими қаерда?! Уларни Бош Прокуратура ҳал этолмайди, улар билан ҳозирги Президент Шавкат Мирзиё шахсан шуғулланиши керак. Акс ҳолда, ўртоқ Шавкат Мирзиё, ҳамма нарса СССР замонида каби қолаверади!

Буни якка ўзингиз қилолмайсиз, ўртоқ Шавкат Мирзиё, бизнинг хабарларни ўқиб боринг, ҳамма нарсани тушунишга бошлайсиз, ҳақиқий йўллар қидиришга бошлайсиз ва ҳамма муаммолар ечилишга бошланади!!! Қилолмасангиз, тезда истеъфога кетинг!!!