07 December 2020
18:10 - ЮНИСЕФнинг ижтимоий сиёсат бўйича дастури раҳбари Тинатин Баум Ўзбекистонда 1 миллиондан зиёд бола камбағаллашиши мумкинлигини айтди

ЮНИСЕФ Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига коронавирус пандемиясининг таъсири бўйича таҳлилларини маълум қилди. Унга кўра, пандемия оқибатида мамлакатда яна 300 мингдан 1,2 млн нафаргача бола камбағалликка тушиб қолиши мумкинлиги билдирилди.

Парламент аъзолари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган “Замонавий дунё муаммоларига қарши тура оладиган ижтимоий ҳимоя тизими” давра суҳбатида айтилишича, пандемия даврида камбағаллик даражасининг ошиши, 900 мингдан зиёд киши камбағаллик ёқасига келиб қолиши қайд этилибди.

Мана шу сабабдан айтилган ЮНИСЕФнинг ижтимоий сиёсат бўйича дастури раҳбари Тинатин Баумнинг сўзлари:

“Пандемия оқибатида мамлакатда ишсизлик кўрсаткичи ўтган йилнинг август ойидаги 9,1 фоиздан 13,2 фоизга ошди. Миграциянинг қисқариши ҳисобига пул ўтказмалари ҳажми 20–25 фоизга камайган.

Шу билан бирга, иқтисодий ўсишнинг секинлашиши оқибатида ижтимоий ҳимоя учун маблағ ажратиш ҳажми қисқариши мумкин.

Норасмий секторда банд бўлган аҳолининг 60 фоизида даромаднинг пасайиши кузатилган. Кам даромадли оилаларнинг қарийб 40 фоизи учун болалар нафақаси ягона даромад манбайи бўлиб қолган”.

Хуллас, кўриб турибмизки, аҳволимиз ҳақиқатдан ҳам чатоқ. ЮНИСЕФ БМТга аъзо давлатлар ва хусусий тадбиркорларнинг ёрдами билан оёқда турган экан, аҳволимиз чатоқлашаверади.