02 December 2020
15:29 - Чилонзор туманида Тошкент шаҳар кўрсаткичларидан икки бараварга кўп бўлган жиноятлар кўриб чиқилганмиш, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар эсга ҳам олинмаганмиш
Тошкентдаги мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши дейилади, қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган хабарларда, Бош Прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида ўтибди, йиғилишда Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожонов, Миллий Гвардия Қўмондони Рустам Жўраев, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Чилонзор тумани сектор раҳбарлари иштирок этишганмиш.

Хуллас, Бош Прокуратурада бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи Бахтиёр Бобожоновнинг ҳисоботи эшитилибди ва айрим раҳбарлар, масъуллар бепарволик ва лоқайдликка берилгани оқибатида сўнгги вақтларда Тошкент шаҳрида юзага келган криминоген вазият, ҳудудда уюшган жиноятчилик ҳолатлари танқид остига олинибди.

Маълум бўлибдики, Тошкент шаҳри бўйича олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони бошқа вилоятларга нисбатан энг кўп, яъни ҳар 100 минг аҳолига 138тадан тўғри келган бир вақтда, Чилонзор туманида бу кўрсаткич шаҳар кўрсаткичидан тахминан икки баравар кўп бўлиб, 246 тани ташкил этганмиш.

Тадбир якунида соҳада йўл қўйилган камчиликлар юзасидан масъулларнинг тушунтириш ва изоҳлари тингланганмиш, қидирувдаги шахсларни тезкор аниқлаш мақсадида интеллектуал камералар, дронлар, “SOS” тугмачаси ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш чоралари кўрилиши юзасидан таклиф ва тавсиялар берилганмиш.

Хуллас, шунақа масхарабозлик йиғилиши бўлибди ва гўёки керакли қарорлар қабул қилинганмиш. Ваҳолангки, мухолифатдаги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси узоқ йиллардан бери Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш кераклиги ва ШАРТлигини айтиб келмоқда. Ана ўшанда, бу ислоҳотларнинг марказида ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ тўла бозор иқтисодиётига ва ДЕМОКРАТИЯ ЙЎНАЛИШИГА ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифлар амалга оширилмаётганини кўрган бўлардик.

Демак, бу таклифларни ҲАММАГА, расмдаги Бош Прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва бошқаларга ҳам тезда етказиш керак ва ШАРТ.