29 November 2020
06:06 - Туркияда ишлар чатоқ: Сўнги кунларда бу мамлакатда коронавирус туфайли ўлаётганлар сони ортиб бормоқда, шу туфайли, бу мамлакатда истеъфога чиқаётганлар сони ортмоқда

Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари Соғлиқ Вазири Фахритдин Хўжага асосланиб хабар қилишларича, ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясидан тайинланган Соғлиқни Сақлаш Вазири қуйидаги янгиликларни оммавий ахборот воситаларида маълум қилди.

Маълум бўлишича, охирги 24 соатда 174 минг Туркия фуқароси короновирус тестидан ўтган ва 30 минг 103 кишида ижобий натижа чиққан, яъни шунча кишида касаллик аниқланган, яна ҳам аниқроғи, 182 КИШИ ОЛАМДАН ЎТГАН. Эслатиш керак, Ўзбекистонда ҳар куни бу касаллик туфайли бир неча кишининг оламдан ўтиши хабар қилинмоқда.

Айнан шу сабабдан бир неча кун аввал Туркия Президенти Ражаб Эрдўғаннинг куёви, айни пайтда, Туркиянинг ўша пайтдаги вазири - Молия ва Ғазначилик Вазири Берат Албайроқ - сўнгги кунларда унга қарши босимлар кучайиб, ижтимоий тармоқларда ўртага чиқиши натижасида истеъфога кетган эди. Мана энди бу истеъфонинг натижаси ўзини кўрсатмоқда.

Демак, кутиш керакки, кейинги истеъфо айнан Фахритдин Хўжадан бўлади.

Ҳозирча расмда Берат Албайроқни кўрмоқдасиз.