29 November 2020
03:36 - Тошкентдаги оммавий қабуллар ҳафталигида қонунга зид тарзда бўшатилганлар ишига тикланганмиш, унмаётган хизмат ҳақи ундириб берилганмиш ва ҳоказолар. Шуларга ишонасизми?

Пойтахтда бўлиб ўтаётган оммавий қабуллар ҳафталиги доирасида муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг халқ билан мулоқоти ташкил қилинганмиш, Президент Халқ Қабулхоналари, Олий Суд, Бош Прокуратура, Ички Ишлар, Адлия, Мудофаа, Ташқи Ишлар Вазирликлари, Давлат Божхона Қўмитаси, Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий Жиноятларга Қарши Курашиш Департаменти, Мажбурий Ижро Бюроси, Коррупцияга Қарши Курашиш Агентлиги мутасаддилари алоҳида шўъбаларда аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглашганмиш, керакли тадбирлар олинганмиш.

Шунга ишонадиган ақли пастлар борми? Оммавий қабулда Олий Суд мутасаддиларига 137 нафар, Бош Прокуратура масъулларига 91 нафар, Ички Ишлар Вазирлигига 56 нафар мурожаатчи ўзларининг аризалари, шикоятлари ва таклифлари билан юзланишганмиш, КАТТА ИШЛАР қилинганмиш.

Масалан, Тошкент Молия Институтида ҳуқуқшунос бўлиб ишлаган Мирғани Акбаров ишдан қонунга зид тарзда бўшатилганидан, Бекободлик Ўктам Ҳамроев оиласини ҳам анчадан бери ўйлантираётган масалага оммавий қабулда ечим тополмаётганидан, Тошкентлик Улуғбек Ибрагимов бир пайтлар ички ишлар тизимида ишлаган, сўнгра эса мурожаатчининг айтишича, ишдан ноқонуний бўшатилганидан, Темур Муродов ҳам қурилиш корхоналаридан биридан ишдан ноқонуний бўшатилганидан қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тиклашда амалий ёрдам сўраганмиш ва ҳоказолар.

Шикоятларнинг 86тасига жойида ечим топилганмиш, 95та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилганмиш, 250 та мурожаат бўйича эса аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинганмиш.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, гўёки жорий йилнинг 24 ноябридан бошланган оммавий қабуллар ҳафталиги 1 декабрга қадар давом этишига, амалий ёрдамлар бўлишига ишонасизми?

Йўқ, бунақа сафсаталарга ишонувчилар жуда кам, ишонувчиларнинг кўпчилиги ҳукуматнинг янги хизматчиларига яқин одамлар. Уларнинг ишонишига – ишонасизми? Шундай экан, воқеаларни ўрганинг, фикрларингизни бизга ҳам билдиринг.