Президент Шавкат Мирзиё электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказгани бугун расман эълон қилинди.
Мазкур тармоқларда ишни замонавий асосда ташкил этиб, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар турини кенгайтириш чоралари кўрилгани натижасида сўнгги уч йилда экспорт ҳажми 1,7 баравар ошди. Жорий йилда бу кўрсаткич 350 миллион долларга етиши кутилмоқда эмиш. Аммо, дейилади Шавкат Мирзиёнинг офиси тарқатган расмий хабарларда ҳали камчиликлар кўплиги, электротехника ва фармацевтика иқтисодиётда “ривожланиш нуқталар” бўлиши кераклиги таъкидланган.
Шулар туфайли, масалан, шу йилга режалаштирилган 100 миллион долларлик 37 та инвестиция лойиҳасидан бугунги кунгача фақат биттаси фойдаланишга топширилгани ҳам ҳисобга олиниб, келгуси йилда маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини камида 2 бараварга ошириш мақсад қилиб қўйилганмиш. Шуларга ишонадиганлар борми?
Қани, ҳурматли ўқувчиларимиз, шу ҳақда ўз мулоҳазаларингизни билдиринг, ҳамма билан бизнинг сайтда ҳам маслаҳатлашинг.