25 November 2020
14:41 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Энергетика Вазирлиги цемент заводларининг энергиядан ажратилгани ва биржа савдоларида цемент нархи ошаётгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилмоқдамиш

Энергетика Вазирлиги Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқарувчи заводларга электр энергияси етказиб берилиши тўхтамаганини маълум қилгани ва бу ёлғон маълумот бугун, 25 ноябр куни 19 мингдан зиёд обуначига эга бўлган телеграм каналларидан бирида жойлаштирилгани, мазкур телеграм канали эгаси у қандай аудиторияни қамраб олишга қодир эканини ҳисобга олган ҳолда ҳар қандай ёлғон маълумот тарқатиш ҳолати учун жавобгарликни ҳис қилиши лозимлиги алоҳида урғуланган.

Вазирлик хабарида бундай миш-мишни тасдиқловчи ёки инкор этувчи ваколатли манбаларга мурожаат қилмай туриб, гўёки тармоқ маълумотларига асосланиб, деб ёзган ҳолда мазкур телеграм канали муаллифи цемент ишлаб чиқарувчи аниқ корхоналарни тилга олади ва уларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилганини маълум қилингани ҳам алоҳида айтилганмиш.

Вазирликнинг хабарида диспетчерлик маркази маълумотлари асосланиб, 24 ноябр куни Оҳангарон цемент заводига 605 минг кВт.соат электр энергияси етказиб берилгани, ўрта ҳисобда бу заводга кунига 540 минг кВт.соат электр энергияси етказиб берилаётгани, Қувасой цемент заводи суткасига ўртача 332 минг кВт.соат электр энергияси истеъмол қилаётгани ҳам алоҳида урғуланган экан.

Шу исботлаб бўлмайдиган маълумотларга кўра, цемент нархлари кескин кўтарилишига олиб келганмиш, Twitter’даги “Бобо” аккаунти эгаси 25 ноябр куни Оҳангарон цемент ва Қувасой цемент заводлари 2 ойлик муддатга газ таъминотидан узиб қўйилгани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатганмиш.

Биржада 500-550 сўмга тушган цемент 2 кунда 50 сўмга ошгани ва бу йил ҳам қурилишларнинг асоси (бўлган) цементнинг нархи 1000 сўмдан ўтиши мумконлиги тахмин қилинганмиш.

Энергетика Вазирлиги қонунчиликка мувофиқ, жисмоний шахс ёлғон хабар тарқатгани учун қонуний жавобгарликка тортилишини ҳам эслатиб, цементнинг нархи ҳақида тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини урғулабди.

Шу хабар-маълумотларга ишонувчи лақмалар борми Ўзбекистонда? Табиий, йўқ. Шундай экан, авваламбор бу вазирликни ёлғон хабарлари учун жазолаш керакмасми?

Ҳурматли ўқувчиларимиз бу ҳақда қандай фикрдалар?