15 November 2020
18:16 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: АНДИЖОН вилоятидан “Депутат курсдошимни юлдузга айлантирган оқ этик” сарлавҳали мактуб келди. Мана танишинг!
“Ижтимоий тармоқларда курсдошим – шифокор, депутат, скрининг маркази директори, ЎзЛиДеП етакчиси ва оддий жонкуяр ўзбек аёли Раъно Сатторова расмига кўзим тушиб қолди. Ўзи билан боғланиб, табриклайман, юлдуз бўлиб кетибсан десам роса кулди. Интернетда фақат негатив нарса бўлса тез тарқайди деди, сўнг ҳолат ҳақида айтиб берди. Шаҳрихондаги бир маҳаллага “камаз”да шағал туширтирибди, бир маҳаллага сув тортирибди, одамлар уйига кириб ҳол-аҳвол сўраб ёрдам кўрсатибди. Очиғи, баъзи бир эркаклар қилмаган ишларни қилибди, барака топсин!
Суратдаги хонадонда нима бўлди деб сўрадим. “Хонадонга кирсак, ичкарида бир аёл ётган экан, – дея ҳикоя қилди у. – Эшик тагидан ҳол сўраб пул бериб қайтмоқчи эдик. Шу пайт у аёлнинг тиббий текширув хулосаларига кўзим тушиб қолди, кириб ўқиб кўрсам майлими деб сўрасам, бемалол кўраверинг деди. Этигимни ечаётсам “Ечмасдан кираверинг, синглим, тўйга келганингизда поёндоз соламан” деб ичкарига таклиф қилди. Шифокор сифатида ҳужжатларни кўриб чиқиб, зудлик билан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғига қўнғироқ қилдим ва даволаш бўйича уз таклифларимни бердим”.
Ўзим ҳам шаҳрихонлик бўлганим учун туманимизда хайрли ишларни амалга оширгани учун унга раҳмат айтдим. Яшавор, ўртоқ, бу қилган савобли эзгу амалларинг ажрини Оллоҳнинг ўзи берсин!
Ҳар бир амалнинг ўзига яраша яхши томони бор экан, мана, бир кунда юлдузга айланди, курсдошим...”
Отабек Ахлиддинов