01 November 2020
21:32 -
Наманганнинг Жомашўй шаҳарчасидаги канализация муаммоси ҳақида: Масала қачон ечим топиши номаълумлигича қолмоқда, бу кетишда қолаверади

Шавкат Мирзиёнинг ўша ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнининг 6-бандига кўра, Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазирлиги, Иқтисодиёт ва Саноат Вазирлиги, Молия Вазирлиги, Уй-жой Коммунал Хизмат кўрсатиш Вазирлигига Наманган вилоятининг Чуст, Поп туманлари ҳамда Жомашўй шаҳарчаси канализация тизимларини қуриш истиқболли лойиҳаларининг молиявий манбаларини аниқлаш ва икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериш вазифаси юклатилган эди.
Мана орадан 2 йилча вақт ўтмоқда, аммо Жомашўйда аҳвол эскилигича қолмоқда. Хўш бу ишлар учун маъсулиятни кимдан сўраш керак? Президентданми ёки маҳаллий ҳокимларданми?
Расмга қаранг, Жомашўй шаҳарчасига киришни кўрмоқдасиз. Аммо, аҳвол ўша-ўша.